Рамазон фазилатлари (43-44-45 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

43

. عَنْ عَمْرٍو، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «فَصْلُ مَا بَيْنَ صِيَامِكُمْ وَصِيَامِ أَهْلِ الْكِتَابِ أَكْلَةُ السَّحُورِ».

صحيح.

Қирқ учинчи ҳадис:

Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг рўзангиз билан аҳли китоблар рўзасининг ажратиб турувчи нарса саҳарлик ейишдир», дедилар».

Саҳиҳ.

44

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ، قَالَ: «أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نُعَجِّلَ الإِفْطَارَ».

قال المحقق: لم نعثر عليه يهذا اللفظ، ولكنه جاء باللفظ التالي، انظر الحديث التالي وتخريجه.

Қирқ тўртинчи ҳадис:

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни саҳарликни тезлатишга буюдилар».

Маъносини кейинги ҳадис қувватлайди.

 

45

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: إِنَّ أَحَبَّ عِبَادِي إِلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا».

متفق عليه.

Қирқ бешинчи ҳадис:

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар саҳарликни тезлатар эканлар, яхшиликдадирлар», дедилар».

Муттафақ алайҳ.

 

Мавзуга оид мақолалар
 Ҳозирги кунга келиб одамлар, қаерда бўлишидан қатъи назар, таом тановвул қиладилар ўринда, оммавий давоми...

21:37 / 19.01.2017 3927
Савол Кўпчилик таҳорат истинжо қилишдан бошланади, деб ҳисоблайди. Шу тўғрими Жавоб Истинжо деб баданга, давоми...

18:49 / 21.03.2017 5728
Ғийбатнинг луғавий маъноси, бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламолар ғийбатни қуйидагича давоми...

06:31 / 29.11.2016 4348
                                                                      ХАРОБА МАСЖИД Тоғам билан бирга Маккадан давоми...

14:36 / 13.03.2017 4816