Рамазон фазилатлари (39-40 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

39

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيِّ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ بِسِتٍّ مِنْ شَوَّالٍ فَكَأَنَّمَا صَامَ الدَّهْرَ».

صحيح.

Ўттиз тўққизинчи ҳадис:

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзсини тутса ва ортидан шавволдан олти кун қўшса, гўё йил бўйи рўза тутибди», дедилар».

Саҳиҳ.

Изоҳ: Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳар бир яхшиликни ўн баробар қилиб ёзишни ваъда қилган. Ўттиз кунги рўза уч юз кун тутган билан баробар бўлади. Шаввол ойидаги олти кун эса олмиш кун ҳисобланиб, жами уч юз олтмиш кун бўлади. Йил бўйи тутгандек бўлиш шу маънода. Бу олти кунликни ҳайит куни эртасидан бошлаб шаввол ойи чиққунча кетма‑кет ёки оралатиб тутиш мумкин. Оралатиб тутган офзал.

40

فى السحور

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ , قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَسَحَّرُوا؛ فَإِنَّ فِي السَّحُورِ بَرَكَةً»

متفق عليه.

 Саҳарлик ҳақида

Қирқинчи ҳадис:

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарлик баракадир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: «Муттафақун алайҳ» ибораси иттифоқ қилинган, дегани. Ҳадис  илми истилоҳида икки Саҳиҳ тўплам соҳиби Имом Бухорий ва Имом Муслим битта ҳадисни битта саҳобадан ривоят қилган бўлса, у шундай аталади. Агар иккаласи битта ҳадисни бошқа‑бошқа саҳобадан ривоят қилса, «Икки Шайх ривоят қилган» деб айтилади.

Мавзуга оид мақолалар
Жаннат оналар оёғи остидадир Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди Холид Жубайр айтиб берган эди Бир давоми...

21:31 / 08.02.2017 6186
Керакли маҳсулотлар лаваш нони, 200 г товуқ ёки мол гўшти, 1та пиёз, 1 та помидор, 100 г бринза, 2 та салат барги, кўк давоми...

14:02 / 25.01.2017 8007
 Москвада бўлиб ўтган «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

16:53 / 28.07.2018 4107
Ҳаётга айтар сўзим...Сабр нима Ҳаётнинг қулоғига .Модомики Аллоҳ мен билан бирга экан, ҳаргиз эгилмайман,, деб давоми...

20:43 / 29.03.2020 5550