Рамазон фазилатлари (31-32 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

31

 عَنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِيِّ , قَالَ: خَطَبَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ، وَمَنْ صَامَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ فَكَأَنَّمَا صَامَ أَلْفَ شَهْرٍ لَيْسَ فِيهِ رَمَضَانُ».

أسناده ضعيف.

Ўттиз биринчи ҳадис:

Салмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, унинг олдингию кейинги гуноҳлари кечирилади. Ким Рамазондан бир кун тутса, гўё Рамазони йўқ минг ой тутгандек бўлади».

Санади заиф.

32

عَنْ عَمْرٍو، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لِلصَّائِمِ عِنْدَ إِفْطَارِهِ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ».

فَكَانَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَمْرٍو إِذَا أَفْطَرَ دَعَا أَهْلَهُ وَوَلَدَهُ، وَدَعَا.

حسن.

  Ўттиз иккинчи ҳадис:

Амрдан, у отасидан, у бувасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим:

«Рўзадорга ифтор пайти ижобат бўлажак дуо бор».

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ифтор қилса, аҳлу фарзандларини чақирар ва дуо қилар эди.

Ҳасан ҳадис.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳга шукрлар бўлсинким, ойларнинг султони бўлмиш Рамазони Шариф яқинлашиб давоми...

12:34 / 05.03.2017 6842
Мен нега севаман Расулуллоҳни Ассалому алайкум ё Расулуллоҳ Сизни севишимнинг беҳисоб сабабларидан атиги давоми...

14:32 / 11.12.2017 4027
ҚАЛБ Қайлардасан, қанисан, эй қалбим Сенсизлик қийнамоқда, эй иймоним, Тобора йўқотмоқдаман давоми...

21:46 / 19.11.2016 3656