Рамазон фазилатлари (7-8 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

7

. حَدَّثَنِي النَّضْرُ بْنُ شَيْبَانَ، أَنَّهُ لَقِيَ أَبَا سَلَمَةَ بْنَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ، فَقَالَ: حَدِّثْنِي أَفْضَلَ شَيْءٍ سَمِعْتَهُ يُذْكَرُ فِي رَمَضَانَ، فَقَالَ أَبُو سَلَمَةَ: حَدَّثَنِي عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَكَرَ رَمَضَانَ، فَفَضَّلَهُ عَلَى الأَشْهُرِ بِمَا فَضَّلَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بِهِ، وَقَالَ: «إِنَّ شَهْرَ رَمَضَانَ فَرَضَ اللَّهُ صِيَامَهُ عَلَى الْمُسْلِمِينَ، وَسَنَنْتُ قِيَامَهُ، فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ».

إسناده ضعيف والمتن صحيح.

Еттинчи ҳадис

Назр ибн Шайбон шундай сўзлаб берди: у Абу Салам ибн Абдурраҳмон ибн Авфни учратиб қолибди. «Менга ўзингиз эшитган, ичида Рамазон зикр қилинган бир нима айтиб беринг», дебди. Абу Салама шундай дебдилар: «Менга Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни зикр қила туриб, уни бошқа ойлардан Аллоҳ азза ва жалла афзал қилган нарса билан афзаллигини (ортиқлигини) айтганларини ва шундай деганларини сўзлаб берганлар:

«Дарҳақиқат, Аллоҳ Рамазон ойининг рўзасини мусулмонларга фарз қилди. Мен унинг тунларини бедор ўтказишни суннат қилдим. Ким иймон билан ҳамда савоб умидида унинг рўзасини тутса ва уни бедор ўтказса, гуноҳларидан онадан туғилган кунидек хориж (фориғ) бўлади».

Санади заиф, матни саҳиҳ ҳадис.

8

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: «أَوْضَعَ مَا يُصِيبُ صَاحِبُ شَهْرِ رَمَضَانَ إِذَا أَحْسَنَ صِيَامَهُ وَقِيَامَهُ أَنْ يَخْرُجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ».

ضعيف منقطع الإسناد.

Саккизинчи ҳадис

«Рамазон ойига эга бўлган кишига етадиган энг қуйи нарса – агар унинг рўзасини ва бедорлигини гўзал бажарса, гуноҳларидан онаси туққан кундек хориж (фориғ) бўлишидир».

Заиф ҳадис.

 
Мавзуга оид мақолалар
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ота жаннат эшикларининг давоми...

22:18 / 12.02.2023 3718
Бир неча кун илгари, ётоққа ётар эканман, уйқу олдидан кўнглимга бир ўй келди. Аёлим ёнимда ухлаб ётарди. Унга давоми...

19:33 / 20.01.2017 5611
  «Ҳилолнашр» нашриётматбааси рабиул аввал ойи мавлиди шариф муносабати билан шаҳримиз аҳолиси ҳамда давоми...

21:06 / 20.03.2017 5029
Ҳаётимизда содир бўладиган кўплаб воқеаларни тафаккур қилиб кўриш ва улардан керакли хулосалар чиқариш давоми...

15:11 / 22.11.2016 4513