Фитратига талпинган қалблар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Бугун субҳи содиқ кирмасидан кўзларимдан уйқу ўчди. Аниқроғи, ёқимли бир шаббода этимни жунжиктирганидан уйғониб кетдим. Кеча тугата олмай қолган ибодатим ва мақоламнинг ёди уйқумда ҳам ҳамроҳлиги боис шошилинчда, лекин енгил бир руҳият билан ўрнимдан турдим. Бошқа кунлардаги ҳолатимга нисбатан бугун анча тетик эдим. Ибодатдан сўнг машғулотларимни осонлик билан тамомладим. Одатда вақтнинг танқислиги сабаб баъзи юмушларга улгурмасдим, лекин бугун ундай бўлмади, ҳатто вақтим анча ортиб ҳам қолди. Шу сабабдан ишга эртароқ борсам, у ерда ҳам тугата олмаган вазифаларимни тамомларман, деган мақсадда йўлга отландим.

Кўчага чиқишим ҳам бошқа кунларимга қараганда жуда равон кечди. Ҳатто бошқа кунларда транспорт кутиш пайтида юзага келадиган қийинчиликлар ҳам бўлмади. Кўчалар файзли, одамлар хушнуд ҳолда кўринди. Хуллас, ҳеч қандай муаммоларсиз, осонгина ишхонага етиб келдим. Бу ҳолатларнинг асл сабабини нашриётимиз дарвозаси олдига келганимда англадим: ахир бугун “Ҳилол-нашр”да чоп этилган Мусҳафи шарифнинг илк сотувга чиққан куни-ку!

Нашриёт дўкони олдида Мусҳаф ҳарид қилиш мақсадида навбатда турган сон-саноқсиз инсонларга боқар эканман, хаёлимдан шундай фикр ўтди: инсон ҳамиша ўз фитратига талпиниб яшаган ва ҳамон яшамоқда...

Зинапоялардан юқори қаватга кўтарилар эканман, юртдошларимизга Мусҳафи шарифнинг тақдим этилишидек оламшумул воқелик субҳи содиқ кирмасидан диёримизни шунчалар файз-баракотга тўлдирганидан севиндим. Бу муқаддас Калом қалбларда ва тилларда тиловат этилса, қанчадан-қанча яхшиликлар эшиги очилишини ўйлаб, ифтихор билан ушбу қораламани ёздим.

Бугун мен учун муборак жума куни қувончлари қаторига Мусҳафи шариф нашр этилиб, кишилар қўлига етиб бориши шодлиги ҳам қўшилди. Бу кунларда одамларнинг кўчаларни тўлдириб туриши фитратига талпинган инсонлар учун мўъжизанинг ўзидир!

  

Биби Шарофат Ҳазратзода

Мавзуга оид мақолалар
Болажонлар, сув нимага оловни ўчириши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз Йўқми Келинг, унда бирга мулоҳаза қиламиз. давоми...

16:00 / 08.09.2019 2031
Абу Абдуллоҳ Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

05:44 / 26.10.2016 4260
Устоза Одинахон Муҳаммад Содиқнинг «Муфассал тажвид» деб номланган китоби. БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

06:06 / 07.03.2017 4627
Саҳифани «Абу Суфён Мисрий» ёки «Умму Абдуллоҳ» ва шунга ўхшаш тахаллус билан номлаш жоиз. Бунда танглик давоми...

14:06 / 13.04.2019 3152