Талаба қизлар ўртасидаги Қуръон мусобақаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввал маълум қилганимиздек, бугун 19 март куни “Наврўз” тантаналар уйида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Муборак беллашувнинг иккинчи қисми пешин намозидан сўнг бошланди. Унда Тошкент Ислом институтидан 9 та (3 та ҳифз, 6 та тиловат) ва “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртидан эса 8 та (4 та ҳифз, 4 та тиловат) талаба қизлар ўзаро беллашишди. Юқори савияда ўтган мусобақа ғолибалари билан қуйида танишасиз: Тошкент Ислом институтидан: Ҳифз йўналиши бўйича: 1-ўрин: Нажмиддинова Робияхон 2-ўрин: Абдуллаева Фотимахон 3-ўрин: Акбарова Ҳавасхон Тиловат йўналиши бўйича: 1-ўрин: Сайдалиева Муфаззала 2-ўрин: Мираҳмедова Хуснорахон 3-ўрин: Самандарова Дилфузахон “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртидан: Ҳифз йўналиши бўйича: 1-ўрин: Фозилова Матлубахон 2-ўрин: Юсуфий Робия 3-ўрин: Раимқулова Бибихадича Тиловат йўналиши бўйича: 1-ўрин: Норхўжаева Нилуфар 2-ўрин: Ўктамова Мукаррам 3-ўрин: Икромова Моҳинур Ғолибаларга эсталик совғалари ва дипломлар топширилди. Орадаги танаффусда “mehrob.uz” ва “muslimaat.uz” сайтлари ҳамкорлигида савол-жавоб викторинаси бўлиб ўтди. Ғолибларга Саййид Раҳматуллоҳ қори Термизий томонларидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари эсталик учун топширилди. Қизғин хабарларни “muslimaat.uz”да кузатиб қолинг. Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.  
Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таналарининг ранги қандай эди           Жавоб У Зотнинг давоми...

18:32 / 05.12.2017 3515
Йигирманчи кун... Ассалому алайкум Бугун йигирманчи кун. Биласизми уйимиз яқинида болалар уйи деган жой давоми...

21:19 / 14.06.2017 5670
Мусулмон уламолар халқаро уюшмаси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари вафот этишлари муносабати давоми...

23:13 / 02.02.2017 5266
Аёллар қачон каффорот рўзасини тутадилар «Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, давоми...

12:47 / 19.06.2017 4452