Тошкент шаҳридаги “Бисёр” ресторанида Қуръон мусобақаси бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 15 феврал куни Тошкент шаҳридаги “Бисёр” ресторанида муборак Қуръон мусобақаси бошланди. Шуни маълум қиламизки, мазкур беллашув нафақат Тошкент шаҳри, балки бутун Ўзбекистонимиз бўйлаб ҳудудлараро, яъни туманлар ўртасида охиргисидир. Айтишларича, Чилонзор ва Учтепа туманларидан жами 41 та аёл-қиз иштирокчилар беллашишмоқда. Шулардан 2 таси ҳифз йўналишида мусобақалашади. Кумуш қиш кунида паға-паға заррин қор тинмай ёғаётган бўлса-да, мингдан ошиқ ўрин қилинган “Бисёр” зали Қуръон мухлисаларига тўлиб, ҳатто ресторан ҳовлиси ҳам опа-сингилларимизга лиммо-лим бўлди. Ана шундай “қайноқ” хабарлар ҳали олдинда...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvRlp07NX2Fykembed

14:28 / 07.04.2017 4663
Киши дўстлари билан суҳбатлашаётганда, мажлисларда ўтирганида қурбонлигини қанчага олганини айтмасин, давоми...

13:08 / 24.06.2023 3047
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг давоми...

08:34 / 15.11.2016 6173