Чирчиқда мусобақа бўлиб ўтмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, навбатдаги Қуръон мусобақаси кеча 10 февралдан Тошкент вилояти бўйлаб бошланди. Аввало, Бўка туманидаги “Ўртақўрғон” жоме масжидида 7 та ҳудуд (Бўка тумани, Бекабод тумани, Бекабод шаҳри, Пискент тумани, Ангрен шаҳри, Оҳангарон тумани, Олмалиқ шаҳри) аёл-қиз иштирокчилари ўзаро беллашишди. Бугун 11 феврал куни эса Чирчиқ туманидаги “Марказий” жоме масжидида ҳам 7 та ҳудуд (Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани, Бўстонлиқ тумани, Паркент тумани, Юқори Чирчиқ тумани ва Тошкент туманлари) иштирокчилари қатнашмоқдалар. Ўттизта аёл-қиз иштирокчилар беллашаётган ушбу мусобақа ҳам бошқалари сингари юқори савияда ўтмоқда. Хабарлар давомини биз билан кузатинг... Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Кўчада кўзларингизга чанг ёки кичик зарра тушса, асло қўлларингиз билан ишқаламангҚўллар кир бўлса, давоми...

21:20 / 27.08.2023 2393
Имом Молик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким жумага борса, ғусл қилиб олсин, қабилидаги давоми...

00:33 / 26.02.2022 3284
Маҳсулотлар 30 мл совуқ кофе 2 та қаймоқли музқаймоқ шариги ¼ чой қошиқ какао 16 плиткали шоколад Таъбга давоми...

12:09 / 29.11.2016 4142