“Фейсбук”да дўппи ва рўмол миллий қадрият сифатида оммалашмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Фейсбук”да дўппи ва рўмол миллий қадрият сифатида оммалашмоқда

“Фейсбук” тармоғининг ўзбек сигментида сўнгги кунларда аввал дўппи, унинг ортидан рўмол флешмоблари оммалашиб кетди.

ВВС радиоси ўзбек хизмати журналистлари Рустам Қобил ва Паҳлавон Содиқлар #doppi, #doppikiyamiz номли ҳештеглар билан дўппи кийиб тушган суратларини қўйиб бошлаб берган флешмоб кутилмаганда оммалашиб кетди.

Икки-уч кун ичида дунёнинг турли чеккаларидан ва Ўзбекистоннинг ичида дўппи кийиб тушилган суратларни минглаб фойдаланувчилар тармоққа юкладилар. Флешмобда эркаклар ва аёллар бирдек иштирок этдилар. Ўзбек дўпписи Лондоннинг Биг Бени,Буюк Хитой девори, Эйфел минораси, Рим Колизейи ва бошқа машҳур қадамжолар фонида “суратга тушди”. Флешмобда блогерлар Мубашшир Аҳмад, Аброр Мухтор Алий, Ўзбекистондаги энг ёш вазир ўринбосари Алишер Сагдуллаев, Гарвард университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Нилуфар Кўчимовалар ҳам иштирок этди.

Дўппи миллий қадрият ўлароқ халқаро дўстлик алоқалари боғлашда муҳим атрибут вазифасини бажаради. Масалан, "ҲилолНашр" нашриёт-матбааси раиси ва "Islom.uz" портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ Ҳиндистон сафарида 2016 йил ноябрь ойида ўзбек дўпписини ҳадя қилган эди. Исмоил Муҳаммад Содиқ Ҳиндистон сафарида

“Фейсбук” фойдаланувчиси Шаҳноза Тўрахўжаева #doppi дан илҳомланиб, рўмол  флешмобини бошлаб юборди. Аёллар #рўмол ҳештеги остида рўмолли суратларини эълон қилдилар. Бу ҳештег ҳам тез орада трендга чиқди, яъни оммалашди.

Айримлар дўппи ва рўмол шунчаки ташқи кўриниш белгилари, моддият эканини ва бунга ортиқча эътибор бериб юборилганини танқид қилди. Аммо “дўппи моддият эмас, қадрият” (Анвар Намозов) дея ушбу танқидлар асоссиз экани айтилди.

Foto: Facebook / Inoyat Xon

Мазкур флешмоб дўппи, рўмол каби умуммиллий қадриятлар остида ўзбек халқининг якдил ва ҳамжиҳатликда бирлаша олишини исботлади. Ўзбек ёшлари ота-боболари, момоларидан қолган қадриятларни соғинган экан.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Маккаи Мукаррамадаги сўнгги кунимиз. Аллоҳнинг Байтидаги сўнгги намозга mdash бомдодга чиқдик. давоми...

08:30 / 27.11.2022 3764
 Барча маъсият, ғафлат ва шаҳватнинг асли нафсдан розиликдир. Барча тоат, уйғоқлик ва иффатнинг асли сенинг давоми...

11:15 / 27.03.2018 5221
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Абу Ҳамза Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан давоми...

16:39 / 11.11.2016 4203
давоми Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

21:00 / 12.12.2019 4130