«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига келган 1-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расуллуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб

  Ё Расуллуллоҳ, сизни нега яхши кўраман, мен ожизанинг сизга бўлган муҳаббати ўзидек ожиза бўлса. Сизни Аллоҳ суйган-ку, ё Расуллуллоҳ, сизни яхши кўриш ибодат-ку! Сиз оламларга раҳмат бўлиб келгансиз, ё Расуллуллоҳ, сиздан ўрганмадикми меҳр-мурувватни! Сизнинг юзингиз юзларнинг энг нурлиси, ё Расуллуллоҳ! У юзни кўрмоқ учун моллар фидо, жонлар фидо! Сиз эмасми болаларни суюб-ардоқлаган, уларни жаннат райҳонлари деган, ё Расуллуллоҳ, болажон бўлишни сиздан ўргандик! “Умматим, умматим!” деб ўтдингиз, ё Расуллуллоҳ, сизга лойиқ уммат бўлиш орзусида яшаймиз! “Шафоатим умматимдан гуноҳу кабиралар қилганларгадир”, дедингиз, ё Расуллуллоҳ, шафотингиздан умидвормиз! Сизга салавот айтганга Аллоҳ ҳасанотлар беради, ё Расуллуллоҳ, эртаю кеч саломларда бардавоммиз! Сиз Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлишни ўргатдингиз, ё Расуллуллоҳ, Фирдавс жаннатларида бўлишни умид қиламиз! 

Сиз буюк хулқ соҳибисиз, ё Расуллуллоҳ, сизнинг хулқингиз билан хулқланишни ният қиламиз! Сиз аёлларнинг, қизларнинг қадрини баланд кўтардингиз, азиза қилдингиз, ё Расуллуллоҳ, сиз туфайли бугун муслималар бошлари баланд, аёл бўлганидан хурсанд! Аллоҳим, беҳисоб салавоту саломлар бўлсин суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга! Ул зотга фазлингни, васлингни, жаннатдаги Мақоми Маҳмудни бергин! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Садия Туҳфаева

 
Мавзуга оид мақолалар
Аёлга эҳтиром Бир неча кунлар аввал пойтахтимиз масжидларидан бирининг имомхатиби айтган сўзлар интернет давоми...

13:59 / 08.04.2017 9409
Савол Пайғамбаримизнинг бошлари қандай катталикда бўлган          Жавоб У Зотнинг бошлари ўртачадан давоми...

18:38 / 05.12.2017 3957
46. Савол Жаброил фаришта илк ваҳий билан Ҳиро ғорига келганида Пайғамбаримизга қайси суратда давоми...

16:19 / 13.12.2017 3541
Рус тилидан Гўзал  Дадамуҳамедова таржимаси XX ва XXI асрнинг машҳур ҳамда эътироф этилган мусулмон давоми...

11:59 / 05.08.2018 4514