«Ўзбекистон мени ҳайратга солди!»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хабар

 

«Ўзбекистон мени ҳайратга солди!»

Бугун – 2017 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Университети, филология факултетида озарбайжонлик адиба, доктор Элужа Отали (Мадина Ҳусейнова)нинг ўзбек тилига ўгирилган «Ўзинг кел» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Кечага адибанинг ўзи ҳам таклиф қилинди. Албатта, бу учрашув талабаларда ҳам, адибанинг ўзида ҳам катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, адиба ЎзМУнинг собиқ талабаси, ўзбек адабиётида ўз қалами билан бир қанча мухлислар эътиборини қозонган шоира ва адиба Гулбаҳор Абдуллоҳ билан ҳам учрашув ўтказди. Икки адибанинг турк тилида эркин мулоқотлари йиғилганларни ҳайратга солди. Улар бир-бирларига ўзларининг нашр қилинган китобларидан ҳадялар улашишди.

Адиба суҳбат асносида Гулбаҳор Абдуллоҳга бу ўзининг Ўзбекистонга илк ташрифи эканини, ўзбек хонадонида меҳмон бўлиш бахти насиб этганидан бениҳоят мамнун эканини, ўзбек халқининг миллий таомлари, урф-одатлари билан танишганини ва бу миллатнинг меҳмондўстлиги, шинавандалиги, бағрикенглигидан жуда ҳайратда эканини сўзлаб берди.

Адиба ўзбекистонда эзгу фаолият олиб бораётган “Muslimaat.uz ” сайти учун махсус интервью бериши ҳақида ҳам билдирди.

Озарбайжонлик адиба Ўзбекистоннинг фахри бўлмиш қадимий Самарқанд, Бухоро ҳамда Хоразм шаҳарларини ҳам зиёрат қилиш мақсадида эканини айтди. Унга адибанинг «Ўзинг кел» номли китобини ўзбекистонлик ўқувчиларга тақдим қилган таржимон Шермурод Субхон ҳамроҳлик қилмоқда.

Зуҳрахон Ҳамдамова,

журналист

 “muslimaat.uz ” учун махсус.

 
Мавзуга оид мақолалар
«Ҳилолнашр» нашриётининг мажлислар залида Ислом.уз портали ҳамда нашриётимиз томонидан ташкил қилинган давоми...

00:34 / 10.12.2017 3936
2015 йил 30 май куни Киевда аёллар ўртасида Қуръон қироати бўйича танлов ўтказилади. Танлов «Марям» аёллари давоми...

19:38 / 05.02.2017 5766
Анбиё ва расулларга иймон Бизларга Аллоҳ таоло Ўз китобида номларини зикр қилган пайғамбарларга иймон давоми...

13:51 / 08.11.2016 4264
Биз буткул эркаклардек бўлиб қолдик. Машина ҳайдаяпмиз, чет элларга ёлғиз сафар қиляпмиз, шим киямиз, ҳатто давоми...

21:06 / 02.09.2023 1697