Туркияда аёллар учун жамоат автобуслари тадбиқ қилинади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Афёнкарахисар вилоятида фақат аёллар учун жамоат автобуслари қатнови жорий қилинади. «Умма информ» маълумотларига қараганда, бу ҳақда вилоят губернатори Ирфон Болқонўғли хабар берган. Мансабдор шахснинг сўзларига қараганда, ўғрилик ҳолатлари кўпайганлиги ҳамда баъзи эркакларнинг бадфеъллиги туфайли мазкур жамоат транспорт тури фақат аёллар учун мўлжалланган. Афёнкарахисарда истиқомат қилувчи аёллардан йўл ҳақи олинмайди. Барча ҳаражатларни вилоят маъмурий ҳокимияти ўз зиммасига олади. Шунингдек, 2013 йилнинг март ойидан барча маҳаллий мактабларда ўқувчилар учун махсус намозхоналар ташкил қилинганлиги маълум бўлди. Аввалроқ, бу вилоятда алкогол ичимликлари сотилиши бутунлай тақиқлаб қўйилган эди.
islam.ru сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Қалб кўзининг шуъласи У Зотнинг сенга яқинлигига сени шоҳид қилади. Қалб кўзининг очилиши сени У Зотнинг давоми...

12:03 / 18.04.2018 4927
Азон саси остида қолган осуда шаҳарни бир парча деразадан томоша қилар эканман, томоғимга аччиқ бир нарса давоми...

20:33 / 01.08.2020 3891
Йогага гимнастик ва физикавий машқ сифатида қараб, унга фалсафий кўриниш бермай ва мана шу ишни тўппатўғри давоми...

09:17 / 17.02.2019 8977