Аёлнинг либоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлнинг либоси Аёлнинг либоси – отасининг тарбияси, онасининг эътибори, акасининг рашки, эрининг ҳамиятини кўрсатади. Аммо энг муҳими, аёлнинг либоси Аллоҳ уни кўриб турганини қанчалик ҳис қилишини кўрсатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бокира бўла туриб, фарзандли бўлган Марямга отилган таъна тошларини шундай келтиради: «Эй Ҳоруннинг синглиси, отанг ёмон одам эмас эди, онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» дейишди». Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг, хусусан, аёл кишининг ота-онаси солиҳ одамлар бўлса, ўзи ҳам солиҳлардан бўлиши кутилади. Шунинг учун зоҳирда гуноҳкор бўлиб кўринаётган Марямга мана шундай маломатлар қилинган. Бир солиҳ зот шундай деган экан: «Аёл очиқ-сочиқ кийинган бўлса, бу Аллоҳнинг унга ғазабидан далолатдир, чунки Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввога ғазаб қилганида уларни кийимдан маҳрум қилди, уларнинг авратлари очилиб қолди». Бир қиз шундай дейди: «Ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ кийиниб юрган қизларни кўрсам, «Уларни тўхтатинглар, чунки улар (бу ҳақда) сўроқ қилинадилар» деган оят эсимга тушиб, уялиб кетаман, авратимни янада тўсишга интиламан, чунки онажонимнинг сўроққа тутилишларини истамайман». Аллоҳ таоло бу дунёда ҳаром қилган кўп нарсаларни охиратда мубоҳ қилган. Масалан, хамр фақат бу дунёда ҳаром. Аммо ярим яланғоч юриш, очиқ-сочиқ, енгил-елпи кийиниш икки дунёда ҳам ҳаромдир. Авратларнинг ёпиқ бўлиши ҳам катта неъматдир. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан», деб марҳамат қилган. Аллоҳ таоло барчамизга иффат, шарм-ҳаёт ато этсин, биз авратларимизни яширсак, У Зот айбу нуқсон, хатою гуноҳларимизни яширсин, қизларимизга ибо, йигитларимизга ҳамият бериб, ҳузурига ёруғ юз билан боришимизни насиб айласин!
Мавзуга оид мақолалар
Қуёш нури Кўп сув ичиш Тунда тиниқиб ухлаш Тоза ҳаво Кунда ярим соатлик пиёда юриш Тўғри давоми...

11:57 / 25.01.2017 7719
Янги лойиҳа  ЯНГИ АСР ОЛИМИ  Аллоҳ таоло то қиёматга қадар ҳар юз йилда бир олим чиқариб туради, дейишади. давоми...

13:58 / 16.01.2018 5298
Фейсбукда дўппи ва рўмол миллий қадрият сифатида оммалашмоқда Фейсбук тармоғининг ўзбек сигментида сўнгги давоми...

12:59 / 09.01.2018 4086
АББОС а. қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади. АБДУЛАЗИЗ а. иззат ва кучқудрат давоми...

16:59 / 28.10.2016 241508