Ажр мусибат учун эмас сабр учун берилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Инсон туғилибдики, бу дунё қийинчилик-машаққатларини енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Мурғак гўдак ҳам она қорнидаги ҳаётидан бу дунё ҳаётига мослашгунича етти кун вақт ўтар экан. Аллоҳнинг ёрдами билан шу жажжи гўдак ҳам машаққат ила интилади, тиришади, ҳаракат қилади. Мурғаккина гўдак бу даврни енгиб ўтишида на нолийди на шикоят қилади.

Аммо инсон ақл юритиб, тафаккур қиладиган вақтида-чи?! Бирор муаммога йўлиққанида ундан чиқиш йўлини қидириш билан бирга тили билан шикоят ҳам қилиб қўяди. Гўдакнинг ҳолатини тафаккур қилсак, албатта, бу оқил инсоннинг хатоси эканини англаб етамиз. Бизга ечими йўқдек кўринган қийин муаммоларнинг ҳам бир кун ечими топилади, албатта, бир кун машаққатлар ортда қолади. Ана шунда киши ортга бир назар солса, энди бу муаммолар арзимас нарсадек туйилади. Бу қийинчилик замиридаги яхшиликнинг озгинасини (зеро, инсоннинг сабри эвазига бериладиган энг катта мукофотлар охиратдадир) кўриб, кўзи қувонади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ҳакийм Зот эканини, иймони даражасига қараб ўзига синовларнинг босқичма-босқич бераётганини англайди. Аввал йўлиққан қийинчилиги унга арзимас-ҳақир кўриниб, бу синовда сайқалланган иймони унга кейинги етадиган қийинчиликларни енгишида куч берар экан. Дарҳақиқат, қийинчилик-синовлар инсоннинг иймонини чархлаб боради.

Қачонки бир қийинчиликка йўлиқса, Аллоҳга ёлғиз ҳолда ёлворади ва ушбу қийинчиликни енгиб ўтиб, дунё ташвишларига шўнғиб кетаётганида яна бир синовнинг келиши инсоннинг Роббига янада қаттиқроқ боғланишига замин яратар экан. Бундан биз қийинчиликларни машаққат деб эмас, балки Аллоҳ таоло бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўймаётганидан, Унинг назарида эканимиздан қувониб, бунга илоҳий бир неъмат деб қарамоғимиз лозим.

Биз танлаган манзил Энг Олий манзил бўлгач, унга олиб борадиган йўл ҳам албатта, қийинчилик, машаққат, озорларни енгиб ўтиш билан бўлиши шубҳасиз.

Ажр мусибат учун эмас, унга қилинадиган сабр учун берилади. Сабрга эса Аллоҳга тоат билан эришилади.

Баҳорим келмасдан қишим бошланди,

Қайғулар битмасдан дилим ғашланди.

Эй Роббим, Ўзинг бер сабру матонат,

Жаннатий йўлингдан тоймасмиз абад.

Умримнинг баҳори серёмғир келсин,

Фазлинг гуноҳларим мағфират қилсин.

Кўнгил боғларимда очилган гуллар,

Иймондан сув ичиб, ифор таратсин!..

ҲУМАЙРО

2013йил, март.

 
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018 ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг хабар беришларича, 2526 давоми...

23:58 / 14.04.2018 4582
Ассалому алайкум Муҳаррам ойи Ҳижрий йилнинг бошланиши ҳисобланади.Бу ойда Ашуро куни борлиги ва у давоми...

10:15 / 05.12.2016 7782
5 июль 2019 йил санасида Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокимияти биносининг анжуманлар залида Оила давоми...

10:23 / 06.07.2019 3704
Масаллиқлар 200 гр морожний 200 гр сут пишмаган 150 гр қулупнай 1 ошқошиқ қаймоқ 150 гр давоми...

09:55 / 09.05.2017 80237