Гўдак тилидан (йигирма биринчи кун..)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма биринчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун йигирма биринчи кун.

Эрталаб кўчага чиққан эдим. Ҳар доимгидек олдимдан Анвар амаки чиқиб қолдилар. Салом бердим. Алик олдилар. Одатдагидек у киши яна маҳзунлар. Орадан бир йил ўтса ҳам у кишини бирор марта кулганларини ҳам хурсанд бўлганларини ҳам кўрмадим.

Сизларга айтсам бир йил олдин бир воқеа бўлган эди. Анвар амакининг ўғиллари Аброр билан ҳар доим бирга ўйнаб юрардик. Уларникида доим уруш-жанжал бўларди. Аброр кўпинча уйидан йиғлаб чиқар, «-Нима бўлди?» десак, «Дадам урдилар!» дер эди.

Ҳар доим хар ҳил жойи қизарган ё кўкарган бўларди. Уларни кўриб қўрқиб кетардим. Бир куни маҳалламизда болалар билан ўйнаб юргандик. Аброр ҳам биз билан эди. Бир пайт дадаси маст ҳолатда кела бошлади. Бақириб Аброрни чақирди. Дадасини кўрган Аброр чўчиб тушдида дадисини олдига югуруб кетди.

Роса қийналиб дадасини уйига олиб кириб кетди. Биз эса Абрордан яна ҳавотир олардик. Кейин уйга кириб кетдим. Бир вақт кўчада бақир чақир бошланди. Ҳайрон бўлиб ойнадан қарадим. Қарасам Аброрнинг ойиси бақириб йиғлаётган эканлар. Мен эса нима бўлаётганини тушунмас эдим. Орадан озгина вақт ўтиб уйга дадам кирдилар. Югуриб олдиларига бордимда:

- Дада кўчада нима бўлябти? Аброрнинг ойиси нега йиғлаяпдилар? - дедим. Шунда дадам чуқур ҳўрсиндиларда:

- Аброрни машина уриб кетибди, - дедилар. Орадан икки кун ўтиб Аброрнинг уйимиз яқинидаги қабристонга кўмишди. Кейин билсам ўша куни Аброрни, дадаси Анвар амаки жуда қаттиқ урибдилар. Охири Аброр чидай олмай кўчага югуриб чиқиб кетибди. Югуриб машина йўлига чиқиб кетганида тез келаётган машина тўхтай олмай уни уриб юборибди.

Бечора ўртоғим ойисини чақириб-чақириб вафот этибди.

Ўшандан бери Анвар амаки ароқ ичмайдилар. Деярли ҳар куни қабристонга борадилар. Кўпинча йиғлаб юрадилар. Бу йил дадам билан таровеҳга қатнаябдилар.

Мен эса ўртоғимни ҳар доим дуо қиламан. Уни жуда соғинаман...

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 февралдаги УП3029 рақамли «Илмийтадқиқот фаолиятини давоми...

06:54 / 06.03.2017 5177
embedhttpsyoutu.beMdtMUHLxuwembed

10:46 / 26.08.2018 3229
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминларнинг иймони давоми...

14:20 / 12.11.2016 5111
  «Испан клуби «РЕАЛ МАДРИД» ҳужумчиси Карим Бензема масжид қурилиши учун 3 миллион евро эҳсон қилди», деб давоми...

14:00 / 21.12.2016 2520