Эътикоф
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  • «Эътикоф» сўзи «бир нарсани лозим тутиш» маъносини билдиради. Шариатда эса Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш ниятида масжидда ибодатни лозим тутишга айтилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтиришни канда қилмаганлар. Эътикоф муддати бир кундан ўн кунгачадир. Рўзасиз эътикоф йўқ. Жомеъ масжиддан бошқа жойда эътикоф йўқ.

  • Эътикофчилар намоз ўқийдилар, тасбеҳ айтадилар, Қуръон ва китоб ўқийдилар, илм ўргатадилар ва ўрганадилар, дуо қиладилар, ухровий (охиратга оид), хайрли сўзларни гапирадилар, зарур бўлмаса, дунё сўзидан сўзламайдилар, дунё ишини қилмайдилар.
  • Эътикоф ўтирган одам иложи борича масжиддан чиқмай, ибодат билан машғул бўлади. Бунда банда Аллоҳ учун ҳамма нарсадан ажраб чиқади. Шунинг учун аёлларга яқинлик қилишдан ҳам ўзини тияди.

Эътикоф ўтирувчи учун бемор кўргани бормаслик, аёл кишига қўл тегизмаслик ёки қучоқламаслик, зарур бўлмаган ҳожат учун чиқмаслик суннатдир.

Эътикоф ўтирувчи тозаликка риоя қилган ҳолда еб-ичиши, озгина ухлаши, кийим ўзгартириши, ўзининг ёхуд оиласининг рўзғорини тебратиш учун эҳтиёжига зарур нарсаларнигина (масжиддан чиқмай) савдо қилиши жоиз.

  • Эътикофчига тек туриб сукут сақлаш, аёлига яқинлашиш, ўпишиш, жимоъ қилиш, савдо қилиш (молни масжидга келтирмасдан савдо қилиш мумкин) ман этилган. Узрсиз, дунёвий иш учун масжиддан ҳеч қандай зарурий сабаб бўлмай бир зумга бўлса ҳам ташқарига чиқса, эътикоф бузилади.

Фарждан бошқа жойга жимоъ қилиш, ўпиш, ушлаш туфайли маний тўкса ҳам эътикоф бузилади. Аммо маний тўкилмаса, мазкур ишлар туфайли эътикоф бузилмайди.

  • Аёл киши эрининг ижозати билан ўз уйидаги намоз ўқийдиган ўринда эътикоф қилади.
Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг охирги кечаси мағфират кечасидир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади .Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

21:09 / 17.04.2023 2303
Ислом дини учун кўп йиллар хизмат қилган, Бухоро вилояти Жўйбори Калон аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим давоми...

15:02 / 21.03.2019 3295
Баъзи кишилар ишхонанинг интернетидан ўз шахсий манфаатлари учун фойдаланишни ўзларига эп кўришади. Бунда давоми...

22:40 / 22.11.2023 1871