Гўдак тилидан (иккинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иккинчи кун...

Ассалому алайкум! Мана бугун Рамазоннинг иккинчи куни. Иккинчи кун биринчисига қараганда енгилроқ ўтяпти. Биласизми, кеча нима бўлди?! Дадам билан ифтордан кейин масжидга чиқдик, намоз ўқигани... Роса кўп намоз ўқидик. Оёқларим оғриб кетди?. Авваллари ўртоқларим билан тўп тепганимизда ҳам, қувламачоқ ўйнаганимизда ҳам бунчалик чарчамас эдим. Лекин масжиддаги Ёқуб отанинг айтишларича, тўп ўйнасак, савоб олмас эканмиз-ку, намоз ўқисак, савоб олар эканмиз. Мен қанча савоб олишимни сўрадим. Ёқуб ота эса: «Жуда кўп!» деб айтдилар. Қизиқ, қанчалик кўп экан-а?! Роса билгим келяпти. Бунчамикин ёки мана бунчамикин?! Нима бўлганда ҳам, мен оёқларим оғришига қарамай, ҳамма намозларни ўқимоқчиман.

Намоздан кейин дадам бир киши билан кўришдилар. Кейин мен ҳам салом бериб сўрашдим. У киши менинг пешонамдан ўпдилар. Илгари холаларим юзимдан ўпишса, ёқтирмас эдим. Юзларим ҳўл бўлиб кетар эди. Лекин бу киши пешонамдан ўпганларида пешонам ҳўл бўлмади. Кейин билсам, у киши масжидимиз имоми эканлар.

Масжидимиз имоми менга қараб: «Муҳаммад Айюб! Сен туғилганингда даданг роса хурсанд бўлиб, менинг олдимга келган эдилар. Дадангга ўхшаган яхши инсон бўлгин. Ҳеч қачон юзини ерга қаратма!» дедилар.

Мен масжидимиз имомини яхши кўриб қолдим. Роса яхши киши эканлар. Ҳозир ҳам у кишини кўргим келяпти. Бориб дадамдан сўрай-чи, бугун масжидга борамизмикан? Унгача сизлар билан яна бир кунга хайрлашаман.

Хайр!

Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш ҳақида Ислом дини қандай кўрсатмалар беради ЖАВОБ давоми...

16:57 / 16.10.2016 4457
1. Ният. Закотнинг тўғри бўлиб закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки давоми...

08:59 / 08.10.2016 4267
Халқимизда «Данагидан мағзи ширин» деган мақол бор. Мазкур нақлни мева ва сабзавотларнинг уруғига нисбатан давоми...

07:41 / 29.12.2016 5051
Чеченистоннинг Грозний шаҳрида «Болалар ва ўсмирлар туризми ва экскурсияси уйи» томонидан чечен тили давоми...

15:56 / 24.01.2017 3557