Таровеҳ намози
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «таровеҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. «Таровеҳ» сўзи «роҳат-истироҳат» деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин дам олинади.

Таровеҳ – суннати муаккададир. Таровеҳ намози Рамазонда, хуфтон намозидан кейин, витр намозидан олдин ўқилади. У йигирма ракъатдан иборатдир. Икки ракатдан, ҳар тўрт ракъатдан кейин таровеҳ тасбиҳини уч марта айтилади.

                                     سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ                                         سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ                                                       لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ

Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, бизнинг Роббимиздир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннат сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

Мавзуга оид мақолалар
У Зотдан сени бир ҳолатдан ундан бошқада ишлатиши учун чиқаришини сўрама. Агар ирода қилса, сени давоми...

11:43 / 28.11.2017 4926
  Кириб келган Мавлид ойи муносабати билан Чеченистон Давлат университетида мавжуд факультетлараро давоми...

12:19 / 13.11.2018 3836
Аллоҳ таолони зикр қилаётганда ўша зикр маъносига мувофиқ бўлган қалб амали ҳам ҳамроҳ бўлиши мақсадга давоми...

22:05 / 05.10.2023 3400
Ёз кунларининг бирида ўғлим мактабда бирга ўқиган ўртоғини уйимизга бошлаб келди. Танидингизми, она давоми...

12:33 / 25.02.2019 4465