Қибла масаласи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қибла» – луғатда «қаршида, рўпарада турган нарса» дегани.

Намозда Каъбаи Муаззама намозхоннинг юзланадиган томонида бўлгани учун «қибла» дейилади.

Қиблага юзланиш намознинг шартларидандир. Аммо баъзи узрли вақтда юзланмаса ҳам бўлади:

  1. Хавфдаги кишининг қибласи қудрати етган тарафидир.

Бир кишига душманнинг ҳужум қилиб қолиши таҳдид солиб турибди. У душман тарафга қараб намоз ўқиши жоиз. Айни дамда унга қудрати етган тарафи қибла бўлади.

  1. Қиблани биладиган одам топилмаса, ижтиҳод қилади. Ижтиҳодида хато қилган одам намозни қайта ўқимайди. Булут ва зулмат туфайли ҳамда бошқа сабабларга кўра қиблани аниқлай олмаган киши ўзича ижтиҳод қилиб, намоз ўқиб бўлганидан кейин қибла бошқа томонда экани аён бўлиб қолса, намозини қайта ўқимайди.
  2. Балки ижтиҳод қилмай, тўғри юзланган одам қайта ўқийди.

Бир одам қибла қаёқда эканини аниқ билмас эди. Ижтиҳод қилмай, намозни ўқиб юборди. Кейин намоз ўқиётганида қиблага тўғри қараб ўқиётгани аён бўлди. Бас, намозини қайтадан ўқийди. Агар намозни ўқиб бўлганидан кейин аён бўлса, қайта ўқимайди.

  1. Намоз ўқиётганида фикри ўзгариб қолса, айланиб олади.
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад Саъд Даманҳурий Туркия Ислом илмлари академияси раҳбари Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи давоми...

23:12 / 04.03.2020 3365
Асссаламу алайкум Сайтимизнинг азиз фойдалаанувчилари. Навбатдаги суҳбатимиз бугунги куннинг долзарб давоми...

21:55 / 08.02.2017 4212
embedhttpswww.youtube.comwatchvzIwrZ4lCz4embed

11:43 / 28.03.2017 4578
Давоми... Иккала шеригим уйларидан чиқмай ўтирар эдилар. Мен уларнинг ичида кучли ва қувватлироғи эдим. давоми...

11:40 / 01.12.2016 5581