Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Яқинлик чоғида маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўладими?

ЖАВОБ: Кўпчилик жинсий аъзога яқинлик чоғида маний тўкилмаса ғусл вожиб бўлмайди, деган фикрда эканлар. Бу фикр нотўғридир.

عن عائشة قالت : إذا جاوز الختان الختان [ فقد ] وجب الغسل فعلته أنا ورسول الله صلى الله عليه و سلم فاغتسلنا

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Эркак кишининг хатна қилинган жойи аёлнинг жинсий аъзосига кирса, (батаҳқиқ) ғусл вожиб бўлади. Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилган эдик, ғусл қилиб олдик”. Термизий ривояти.

Савол: Тишларнинг ковагига кириб қолган нарсалар ғуслга монеълик қиладими?

Жавоб:

وَ لَا يَمْنَعُ مَا عَلَى ظُفْرِ صَبَّاغٍ وَ لَا طَعَامٌ بَيْنَ أَسْنَانِهِ أَوْ فِي سِنِّهِ الْمُجَوَّفِ بِهِ يُفْتَى . وَقِيلَ إنْ صُلْبًا مَنَعَ ، وَهُوَ الْأَصَحُّ .

“Бўёқчининг тирноғидаги ранг, тишлар орасидаги ёки тишларнинг ковагидаги таом фатво берилган қавлга кўра ғуслни ман қилмайди. Бир қавлга кўра тишларнинг ковагидаги қолдиқлар қаттиқ ёпишиб қолса, ғуслни манъ қилади. Шу қавл саҳиҳроқдир” (Раддул муҳтор).

 
Мавзуга оид мақолалар
Фарзанди бор ҳар бир отаона, албатта, кун келиб ўтиш даври муаммоларига дуч келади. Бироқ ота ва оналарнинг давоми...

13:49 / 11.02.2017 9699
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу Аввало, муҳтарам шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг давоми...

08:55 / 03.02.2017 7197
Таркиби кўк пиёз 1 боғ салат барглари 1 боғ тухум 4 та сметана ёки майонез зайтун доналари давоми...

17:53 / 09.02.2017 5229
Ислом умматига Ўз ҳузуридаги энг улуғ кунларни байрам қилиб берган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар давоми...

12:48 / 10.08.2019 9098