Гуноҳлардан халос бўлайлик, десак, оналаримизга яхшилик қилайлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙЛИК, ДЕСАК,

ОНАЛАРИМИЗГА ЯХШИЛИК ҚИЛАЙЛИК

 

Баъзан аҳли илмлардан «Қуръони Каримнинг қироатини ётиб эшитса бўладими?», «Қуръони Карим дастури уяли алоқа жиҳозига ўрнатилган бўлса, уни шимнинг чўнтагига солиш мумкинми?» каби саволлар сўралади. Чунки Қуръони Каримнинг бениҳоя улуғлигини билганимиз учун Унга нисбатан ҳурматсизлик қилиб қўймайлик, деб сўраймиз бу саволларни. Саволга жавоб тарзида эса имкон қадар, баҳоли қудрат Қуръони Каримни улуғлашга чақириқ бўлади.

Мен волидаларимизга яхшилик қилиш тўғрисида сўз очишдан олдин бежизга бу ҳақда эсламадим. Оналарга ҳам имкон қадар, баҳоли қудрат, кўпроқ яхшилик қилавериш керак. Битта чегара – онага яхшилик қиламан, деб гуноҳга қўл урмаслик.

Ота-онага яхшилик қилиш фарз. Шундай экан, ҳеч бир яхшиликни кичик санамай, уларнинг дилини чоғ қилсак, ҳам фарзандлик бурчимизни адо қилган бўламиз, ҳам фарз ибодатнинг савобини оламиз. Шу билан бирга онажонларимизга яхшилик қилиш туфайли гуноҳлардан ҳам халос бўлишимиз мумкин экан.

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим. Энди мен учун тавба борми?» деди.

«Онанг борми?» дедилар.

«Йўқ», деди.

«Холанг борми?» дедилар.

«Ҳа», деди.

«Унга яхшилик қил», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифдан бир қанча Ислом қоидаларини англаб оламиз:

  1. Катта гуноҳлар ҳам тавба туфайли кечирилиши мумкин.
  2. Катта гуноҳлардан тавба қилганда солиҳ амалларни ҳам кўпроқ қилиш лозим.
  3. Исломда хола онанинг ўрнига ўтади.
  4. Катта гуноҳлардан тавба қилган киши онасига, у бўлмаса, холасига кўпроқ яхшилик қилиши керак.
  (Давоми бор...)  

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

ҳазратларининг китоблари асосида

ҒИЁСИДДИН тайёрлади.

 
Мавзуга оид мақолалар
«Эй ибни Аббос, сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг» Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

08:58 / 27.11.2016 8756
Сен Роббингга суяниб талаб қилган нарса тўхтаб қолмас. Сен ўзингга суяниб талаб қилган нарса осон давоми...

15:06 / 27.12.2017 5614
. «Эркагу аёл ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни давоми...

17:28 / 23.02.2017 11888
Пайғамбарлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ёки Расулуллоҳ, давоми...

06:37 / 28.12.2016 3975