Ҳидоят ва залолат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳидоятга бошлаш ёки залолатни раво кўриш Аллоҳнинг қўлидадир. Бу дегани, баъзилар ўйлаганидек, «Инсоннинг ихтиёри ўзида эмас, у барча ишларни мажбур бўлганидан қилади», деган фикрга олиб келмаслиги керак.

Ҳидоят ва залолат Аллоҳнинг қўлида, деган фикрнинг сабаблари Қуръони Каримда тушунтириб айтилган: «Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас» («Моида» сураси, 51-оят).

«Зумар» сурасида эса: «Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» (3-оят).

«Соф» сурасида: «Улар (ҳақдан) бурилган эдилар, Аллоҳ уларнинг қалбини буриб қўйди», дейилган (5-оят). 

Демак, инсонга хос бўлмаган ёмон сифатларга эга бўлган кишилар Аллоҳнинг ҳидояти ва раҳматига сазовор эмасдир. Аллоҳнинг ҳидояти яхши сифатларга, гўзал инсоний фазилатларга эга бўлган кишиларга берилади.

«Тағобун» сурасида: «Ким Аллоҳга иймон келтирса, У Зот унинг қалбини ҳидоятга солур» (11-оят);

«Раъд» сурасида эса: «Сен: «Албатта, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказадир ва Ўзига йўналганларини ҳидоят қиладир», деб айт», дейилган (27-оят).

Ислом дини ҳар бир инсон ўз иродасига эга эканлигини тан олади. Лекин бу хоҳиш ва ирода Аллоҳнинг хоҳиши ва иродасидан ташқарига чиқа олмайди.

Мавзуга оид мақолалар
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:15 / 07.05.2023 2520
Совуқнинг сасидан сесканди юрак, Қалблар чокчокидан сўтилиб кетди. Динин боши узра тутгувчи тиргак, Устуни давоми...

10:16 / 05.02.2017 6831
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ёлғон гапиришни ва давоми...

14:45 / 02.05.2019 7864
БАЙРАМ МУБОРАК, ВАТАНИМИЗ ҲИМОЯЧИЛАРИ Мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий давоми...

16:21 / 18.01.2017 5103