Тавба-тазарру қилинг, бекорчиликни ҳайданг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛЛАРНИНГ ЗЕРИКИШИ ҲАҚИДАГИ ЎЙЛАР

Тавба-тазарру қилинг, бекорчиликни ҳайданг!

Турмуш ўртоғингиз вақтларини сизсиз ўтказаётганининг сабаби ўзингизда яширингани эҳтимолдан холи эмас. Агар сиз эрингизга ўз ҳаётингизни янада ёрқинроқ қилиш талабидан бошқа эрмак топиб бера олмас экансиз, охир-оқибат сизни ташлаб кетишини кутаверинг… Ёки фарзанд кўринг. Ишонинг, уйда боланинг бўлиши сизни суткасига 24 соат машғул қилиб қўйиши аниқ. Кейинги сафар яна эски кайфиятга тушаётганингизни сезсангиз, навбатдаги фарзандга ҳаракат қилинг. Икки, уч, тўрт болангиз бўлса, зерикишга вақтингиз бўлишини, ҳаттоки турмуш ўртоғингиз ишдан сўнг дўстлари билан ёки қайнонангизникида овқатланиб келишини ўз-ўзидан истаб қоласиз.

Ҳақиқатдан ҳам шундай: меҳнат – у хоҳ жисмоний, хоҳ ақлий бўлсин, ҳар қандай диққат ошишининг давосидир. Агар униси ҳам, буниси ҳам бўлса, янада мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки жисмоний меҳнат сизни қизиқарли суҳбатдош ёки сирли маъшуқа қилиб қўя олмайди. Аммо ҳеч бўлмаганда «эгов» синдромидан халос этади. Ақлий меҳнат (ўқиш, мақолалар ёзиш, илмий ишлар ва ҳоказо) эса кераксизлик ҳамда қадрсизлик ҳиссидан қутқаради. Бироқ ҳаммасидан ҳам асосийси, рўйхатнинг аввалида туриши лозим бўлгани – бу руҳий меҳнатдир. Айтгандай, биз кўпинча айнан руҳий амалиёт туфайли вақтнинг камлигидан шикоят қиламиз. Аслида руҳий тарбияни вақт билан чегаралаб бўлмайди, яъни тўғри адабиётларни ўқиган ҳолда куни бўйи киши ўзини тарбия қилиш билан машғул бўлиши мумкин. Бироқ биз зерикишни танлаймиз. Чунки у бизга хуш келувчи эринчоқликнинг «қизи»-да! Эр ўқишга, ишлашга рухсат бермаган тақдирда ҳам тикиш, бичиш, илм олиш билан вақтни ўтказса бўлади.    

Зерикиш – гуноҳнинг оқибати ва сабаби эканини ишонч билан айтсак, муболаға бўлмайди. Зериккан захотингиз гуноҳга қўл уришни бошлайсиз. Негаки, эринчоқлик, бекорчилик, иймоннинг сустлашиши, диққатнинг ошиши, тушкунлик, норозилик, исроф, ҳаттоки вақт ҳам доимо ёнма-ён юради. Бекорчилик – зорланиш ёки шикоят қилишга эмас, балки тавба-тазарруга ундовчи жиддий турткидир. Руҳий бекорчилик ҳамда руҳий эринчоқликдан ёмони бўлмаса керак. Ахир улар сизни ранжитувчи, озор берувчи ва яқинларингиз дилини хуфтон қилишга олиб борувчи омилларнинг боши. Агар сиз тоат-ибодатда сабрли бўлсангиз, сабрингиз орқали ибодатнинг лаззатини тотган бўлсангиз, зерикишга вақт топсангиз, катта гап. Шунинг учун эртангиз ва умуман келажагингизга яхши таъсир қилувчи, тобора тараққий этадиган режани бугунданоқ тузинг.

Лайло Наталья Баходиридан ГЎЗАЛ таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids16623,16603,16596,16597,16558,16563,16594,16624,16620,16621,16626,16627 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога давоми...

11:39 / 11.03.2017 5741
Эр аёлини қизғаниши рашк қилиши, унинг орномусини сақлаши даркор. Оқибати бузуқ бўладиган ҳар қандай ҳолга давоми...

22:42 / 17.02.2023 2933
embedhttpsyoutu.beMdtMUHLxuwembed

15:46 / 26.08.2018 3934
  Реклама бизни соч бўёқлари хавфсиз ва ҳатто фойдали, деб ишонтиришга астойдил уринади. Лекин химия, давоми...

07:42 / 27.11.2016 8832