Амалга суянмаслик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Жавҳарадут-тавҳид»  китобида айтилишича, Аллоҳ таоло савоб берадиган бўлса, фақатгина фазлидан, азоб берадиган бўлса, адлидандир. Мана шу эътиқодни маҳкам ушлаш керак. Демак, биз амалимизга суяниб эмас, балки Аллоҳ таолонинг фазлидан, карамидан, раҳматидан умидвор бўлиб туриб, бу нарсани сўрашимиз даркор экан. Яна бир катта қоида борки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари баён қилиб бердилар: «Бирор кишини амали жаннатга киритмас». Шунда саҳобалар: «Сизни ҳамми, ё Расулуллоҳ?»  деб ҳайрон бўлдилар. «Мени ҳам!» дедилар. Илло Раҳмати билан ўраб олса, киради. Шундоқ зот, масъум зот, Пайғамбар зот шу гапни гапирганларидан кейин умматларига йўл бўлсин... Яна у зот умматларига нимани ўргатдилар? «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» («Аллоҳдан ўзга куч ҳам, қувват ҳам йўқ»). Инсон қилиб яратган бўлса ҳам, шунча имконият берилган бўлса ҳам, ҳатто кўзнинг қорачиғини у ёқдан бу ёққа қимирлатиш учун ҳам «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ». Демак, ўша ўз амалига суянаётган одамга: «Сени ўзи ким яратди, ким аъзоларни ишлайдиган қилиб берди, ақлни, ҳиссиётларни ким берди, Роббингни ким танитди? Энди амал қиламан, деб даъво қиляпсанми, амалим туфайли деяпсанми?» деган савол бериш керак. Бунга яна битта чиройли мисол келтирилади. Оиланинг хизматидаги бир ходима кечаси туриб ибодат қилаётганда эгаси уни пойлабди. У ибодатда Аллоҳга муножот қилиб айтар экан: «Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, менга фазлингни кўрсат, мени бахтиёр айла, карамингни кўрсат, раҳматингдан бер!..» Ибодатдан фориғ бўлганидан кейин хўжайини ҳайрон бўлиб сўрабди: «Сен нима деяпсан? Сен жуда эркаланиб кетибсан, бунинг ўрнига «Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи...» деб сўрагин, ўзингни жуда эркин қўйиб юборибсан. Аллоҳ таоло сени яхши кўришини қаердан биласан?» деса, жория жавоб қилибди: «Менга муҳаббат қилмаса, шу соатда уйғотиб қўярмиди, ҳузурида тик турғизиб, муножот қилдириб қўярмиди, дуо қилишга илҳом бериб қўярмиди?..» Жория шу даражада эҳтиёткор эдики, ҳатто муҳаббатини миннат қилиб қўйишдан ҳам қўрқар эди. Аллоҳ таолодан «Ҳаммаси Сенинг фазлинг, Сенинг караминг, Сенинг раҳматинг», деб сўраш миннатдан ҳам сақланишга кираркан. Аллоҳ таолонинг бизга бўлган олийжаноблигини эътироф қилиш керак экан. Шунинг учун вақти-соатимиз битиб, Аллоҳнинг ҳузурига борганимизда У Зот: «Менинг олдимга нима билан келдинг?» деса, «Ҳеч нарса билан келмадим. Сенга фақат қуллигимни эътироф қиламан, изҳор қиламан. Сенга тақдим қиладиган ҳеч нарсам йўқ. Сен Роббимсан, мен қулингман. Мени «бандам»  десанг, лутф кўрсатсанг, марҳаматингдан умидворман»,  дейилади.

Одинахон Мухаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
gallery ids9090,9091,9088,9087,9089  Ҳазратим Доктор Ваҳба Зуҳайлини яқин оғайним дердилар. У кишига бўлган давоми...

04:26 / 12.02.2017 6288
АЁЛЛАР ФИҚҲИ Савол Таҳоратдан кейин юзқўлни артмаслик суннат дейишади. Шу тўғрими Жавоб . Ойша давоми...

11:26 / 14.03.2017 4763
Ўрта аср табиблари тумовни бир нечта турларга эга бўлган ўзига хос касаллик эканини таъкидлайдилар. Абу давоми...

04:31 / 05.12.2016 4606
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим  Қалам билан илм ўргатган, инсонга билмаган нарсасини ўргатган Аллоҳ субҳанаҳу давоми...

07:03 / 31.01.2017 3286