Уч яшарлик ҳофизул Қуръон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уч яшар қизча ҳофизул Қуръон бўлиб, бутун Нигерияни ҳайратда қолдирди. Айтиш керакки, ўтган йили уч ёшга тўлмаган Саудиялик бола ҳофиз бўлган эди. Бироқ унинг она тили араб тили эди, нигериялик қизча учун эса бу тил хорижий саналади. «Тўғрисини айтганда нима дейишни ҳам билмайман. Фақат Аллоҳга шукр қиламан, холос , – дейди қизчанинг онаси саййида Маймуна бинт Шайх Дахиру «Nigerian Tribune» газетасига берган интервьюсида. – Бу ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг иноятидир». Унинг қизи Руқайя Фотиҳ Умар уч ёшу саккиз ойлигида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. У Қуръонни шу ерлик шайх Дахиру Усмон Баучи ташкил қилган мадрасада ўргана бошлаган. «Биз алоҳида таҳфиз (ёд олиш) синфларига ажратилган каттакон залда дарс берамиз», – дейди Маймуна хоним. Маълум бўлишича, унинг ўзи ҳам шу мадрасада мударрислик қилар экан. – Мен ҳар куни ишга келишда қизимни ҳам елкамга опичлаб келар эдим. У дарс пайтида Қуръон ёдлаётган ўқувчиларга қўшилиб, оятларни такрорлаб ўтирарди. Шу тариқа бир неча сураларни ёдлаб олибди. Шундан кейин у таҳфиз дарсларига мунтазам қатнаша бошлади. Энди эса у Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди», – дейди бахтиёр она ифтихор билан. Кичкинтой Руқайя ўз хоҳиши билан эрталаб соат 7 дан кеч соат 6 гача мадрасада юрарди, чунки Қуръон оятларни тинмай ёдлашни жуда яхши кўрар экан. Сал зерикса, мадрасада Қуръон ёдлаётган тенгдошлари билан бирга ўйнар экан. Маймуна хонимнинг айтишича, унинг ўзи ҳам 12 ёшида ҳофизул Қуръон бўлган экан. Унинг фикрича, ҳозирги кунда, яъни йигирма биринчи асрда болалар аввалгидан кўра тезроқ савод чиқаришяпти. Шунинг учун у турмуш ўртоғи билан маслаҳатлашиб, қизчаларини Қуръон ёдлашга беришган экан. Бу бахтиёр қизча ва унинг ота-онасига ҳавас қилдим. Агар шу қизча Америка ёки Оврупанинг бирор шаҳридан бўлганда эди, Нобель мукофотини олишига шубҳам йўқ эди. Бизнинг диёрлар ҳам қадимда эрта қори бўлган ҳофизул-Қуръонларга тўлиб-тошган эди. Иншааллоҳ, ўша даврлар қайтишига жуда оз фурсат қолди.  
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазратнинг вафотлари ҳақида  устозимдан менга sms келди «Шу гап тўғрими » Совуқ тер чиқиб кетди. Интернетга давоми...

11:03 / 08.04.2019 8548
Агарчи, сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур, Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкулдур. Мизожинг давоми...

20:44 / 17.02.2017 3616
Бир пайтлар ўтиб кетган хатоларни ёдга олиб аёлингизни айбламанг. Хусусан, ўзгаларни олдида уни камсита давоми...

22:51 / 17.07.2023 2467
Бургут қиссасиТоғ чўққисида бир она бургут яшарди. У бўлажак авлоди соғлом, етук бўлсин деб айнан шу ерни давоми...

18:12 / 25.11.2021 23346