Неъматга маст бўлиб қолмагин!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

НЕЪМАТГА МАСТ БЎЛИБ ҚОЛМАГИН!

Инсон Аллоҳ томонидан берилаётган неъматларга эмас, бизларга офият, омонлик, тинчлик, хотиржамлик, фаровон ҳаёт ва ризқ каби неъматларни ёғдираётган Зотнинг Ўзига маст бўлиши лозим. Биз бу неъматларни берган Зот билан қувонишимиз, уларга етишганимиз учун шукроналар айтиб, айни пайтда берилаётган ушбу неъматлар бизни шу дунёга қизиқтириб, дунё матоҳларига боғланиб қолиш воситаси бўлиб қолмаслигини Аллоҳдан сўрашимиз лозим.

Аллоҳ бизга неъмат қилиб берган намозни ва Унинг ҳузурида тунлари бедор бўлиш каби ибодатларни вақтида адо этар эканмиз, буларнинг эвазига қиёмат куни бериладиган мукофот ҳақида ўйлаб ўтиришимиз керак эмас. Чунки кучли иймонга эга бўлган инсон бу ишда ёрдам берган, тонг саҳарда уйғониб, Унинг ҳузурида туришига ва умид билан дуо қилишига муваффақ этган Аллоҳнинг марҳаматини ўйлаш билан машғул бўлиши лозим. Шунда у ўзига Аллоҳ муваффақ қилган ибодат қилишдек бахтни унутиб, марҳамат кўрсатувчи ва сўрамаса ҳам, нарсаларни эвазсиз кўплаб берувчи Карим бўлган Зотни эслайди.

Инсон кўчада кетаётганида Аллоҳ таборака ва таоло садақа қилишни кўнглига солиб, фақирга бирон нарса берса, у ўз молидан садақа қилгани учун эмас, балки уни бахилликдан сақлаган ва молидан маълум бир қисмни ўша фақирга беришни кўнглига солган Аллоҳдан хурсанд бўлиши керак.

Неъмат билан қувонмагин, чунки неъмат − бир кун келиб тугайдиган, йўқ бўладиган нарса. Сен ушбу неъматни берган Аллоҳ азза ва жалладан хурсанд бўлишинг лозим.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Имом Бутийнинг «Покланиш йўлида» туркум дастуридан

29.01.2017

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ҳақиқий эркакларни эр кишилар вояга етказади Аллоҳ таоло Бани Одамни эркак ва давоми...

09:21 / 11.02.2017 5849
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Расулини бандаларининг карамли ахлоқини тугал қилиш учун юборган Аллоҳ давоми...

06:58 / 11.12.2018 3133
Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсоннинг соғлигини сақлаш борасида барча керакли давоми...

16:15 / 13.12.2016 4689
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 105оятида шундай марҳамат қилади «Сен «Амал қилинглар Бас, албатта, давоми...

08:54 / 16.05.2019 2570