Олти яхшилик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти яхши амални қилишда муттасил бўлган кишига жаннатни кафолатини берганлар.

حَدَّثَنَا أَبُو مُحَمَّدٍ: عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ إِمْلاَءً َخْبَرَنَا أَبُو إِسْحَاقَ: إِبْرَاهِيمُ بْنُ فِرَاسٍ الْمَالِكِىُّ بِمَكَّةَ حَدَّثَنَا عَلِىُّ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ حَدَّثَنَا أَبُو عُبَيْدٍ حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ عَنْ عَمْرِو بْنِ أَبِى عَمْرٍو عَنِ الْمُطَّلِبِ بْنِ حَنْطَبٍ عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم:" اضْمَنُوا لِى سِتًّا مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَضْمَنُ لَكُمُ الْجَنَّةَ اصْدُقُوا إِذَا حَدَّثْتُمْ وَأَوْفُوا إِذَا وَعَدْتُمْ وَأَدُّوا إِذَا اؤْتُمِنْتُمْ وَاحْفَظُوا فُرُوجَكُمْ وَغُضُّوا أَبْصَارَكُمْ وَكُفُّوا أَيْدِيَكُمْ».

Убода ибн Собит розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Менга ўз томонларингиздан олти нарсага кафил бўлсаларинг, мен сизларга жаннатга кафил бўламан. Гапирсаларинг, тўғри сўзланглар, ваъда қилсанглар, вафо қилинглар, сизларга омонат берилса, адо қилинглар, жинсий аъзоларингни (ношаръий ишлардан) сақланглар, кўзларингни (номақбул нарсаларга тушишидан) асранглар ва қўлларингни (бошқага озор етказишдан ёки гуноҳ иш қилишдан) тийинглар». Байҳақий ривоят қилган. Ўнг томондан бошлаш Яхши ишларни ўнг томон ила бошлаш Аллоҳ ва Унинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мақбул амал ва ундан савоб умид қилинади. حَدَّثَنَا حَجَّاجُ بْنُ مِنْهَالٍ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ قَالَ أَخْبَرَنِى أَشْعَثُ بْنُ سُلَيْمٍ سَمِعْتُ أَبِى يُحَدِّثُ عَنْ مَسْرُوقٍ عَنْ عَائِشَةَ - رضى الله عنها - قَالَتْ كَانَ النَّبِىُّ - صلى الله عليه وسلم - يُحِبُّ التَّيَمُّنَ فِى طُهُورِهِ وَتَرَجُّلِهِ وَتَنَعُّلِهِ. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам покланишларида, сочларини тарашда, кавушларини кийишда ўнг томон (бошлаш)ни яхши кўрар эдилар». Бухорий ривоят қилган. حَدَّثَنَا النُّفَيْلِىُّ حَدَّثَنَا زُهَيْرٌ حَدَّثَنَا الأَعْمَشُ عَنْ أَبِى صَالِحٍ عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - «إِذَا لَبِسْتُمْ وَإِذَا تَوَضَّأْتُمْ فَابْدَءُوا بِأَيَامِنِكُمْ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кийинсаларинг, таҳорат қилсаларинг, ўнг томонларингдан бошланглар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْلَمَةَ عَنْ مَالِكٍ عَنْ أَبِى الزِّنَادِ عَنِ الأَعْرَجِ عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ - رضى الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - قَالَ «إِذَا انْتَعَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَبْدَأْ بِالْيَمِينِ وَإِذَا نَزَعَ فَلْيَبْدَأْ بِالشِّمَالِ، لِتَكُنِ الْيُمْنَى أَوَّلَهُمَا تُنْعَلُ وَآخِرَهُمَا تُنْزَعُ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизлардан бирингиз (оёқ кийим) кийса, ўнг томондан бошласин. Агар (оёқ кийим) ечса, чап томондан бошласин. Ўнг томон (оёқ кийим) кийилаётганда иккаласидан аввал, ечилаётганда иккаласидан охиргиси бўлсин». Бухорий ривоят қилган.
Умму Муҳаммад Амин
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile ids5802,5803,5804,5805,5806,5807,5808,5809,5829 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

09:17 / 03.02.2017 13986
Бирлашган Араб Амирликлари тарихидаги биринчи космонавт Хазза алМансури ХКС халқаро космик давоми...

14:50 / 26.09.2019 4104
27 май куни Қозонда ҳар йили ўтказиладиган V Республика ифторлиги бўлиб ўтади. Минглаб диндорлар, кўп болали давоми...

11:33 / 13.04.2017 3932
    Бизда зиёрат деб савоб бўладиган ишларга айтилади. Масалан, бемор кўриш, олим ва улуғ инсонларни зиёрат давоми...

12:31 / 01.02.2017 6879