Россия бош прокуратураси аризасига биноан кўриб чиқади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Москванинг Тверь район суди мусулмонларни ва севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилувчи провокацион «Мусулмонлар айбсизлиги» Америка фильмининг экстремистликка алоқадорлигини Россия бош прокуратураси аризасига биноан кўриб чиқади. Процессуал қонунчиликнинг амалдаги қоидасига кўра, суд бу ишни 5 кун ичида муҳокамага қўйиши керак. Агар суд ушбу фильм «экстремистик» деб қарор чиқарса, GOOGLE россияликларнинг бу жанжаллик, ножоиз роликни кўришларига тўсқинликни таъминламаса, бу ҳолда Россиядаги You Tube хостинги тўсиб қўйилади (блок қилинади).

 

БМТ бош секретари Пан Ги Мун Ислом аҳли қадриятларини ҳақорат қилувчи «Мусулмонлар айбсизлиги» Америка фильмига баҳо бераркан, мусулмонларни ҳақоратлагани учун, бу фильмни «Шармандалик» (Infamy) деб атади. Фикр ва сўз эркинлиги ниқоби остида, ўзга миллат ва халқларнинг маънавиятларини ҳақорат қилмасликларини таъкидлади.

(Интернет хабарларидан) Муслима Робиа

Мавзуга оид мақолалар
Сувли муолажалар билан ҳам кўпгина касалликларни даволаш мумкин. Фақат инсоннинг ўзида бунга озгина ихлос давоми...

06:20 / 30.12.2016 6760
Бир вақтлар мактабларда бизда эмас бошланғич синфларда .Одоби муошарат, фани ўқитилган. Хўш, .Одоби муошарат, давоми...

21:10 / 30.07.2023 3217
Сарлавҳани ўқиб, ҳайрон бўлгандирсиза Муслимаат.уз сайти ходималари Андижон вилоятидаги Қуръон қироати давоми...

10:10 / 06.02.2018 2876