Уй шароитида лаваш тайёрлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=j9FsM-vJj9U[/embed]

Ошхонамизга хуш келибсиз! Бугун сиз билан уй шароитида лаваш тайёрлаймиз. Бунинг учун қуйидаги масаллиқлар: ● товуқ гўштининг кўкрак қисми ● лимон пўстлоғи ● бир стакан ёғ ● сиқилган лимон суви ● 1 коса қатиқ ● помидор томат пастаси ● лаваш хамири ● туз, сирка ҳамда зираворлар керак бўлади. Лаваш тайёрлаш учун ҳар қайси мамлакатда турли хил зираворлар ишлатилади. Мен эса уй шароитимда ўзим тайёрлаган зиравордан фойдаланаман. Унга зира, саримсоқ пудраси, долчин каби турли фойдали зираворларни қўшганман. Ишимизни гўштни тўғраб олишдан бошлаймиз. Гўшт осон тўғралиши учун музлатгичга қўйиб олганингиз яхши. Тўғраб бўлгач, қатиқ ва қолган масаллиқларни аралаштирамиз. Мен бу аралашмага саримсоқ ёки пиёз солмайман, чунки тайёр лавашни саримсоқ креми билан тортаман. Бу крем қандай тайёрланишини кейинги лавҳамизда тақдим қиламиз. Сиз крем ўрнига моёнез билан ҳам истеъмол қилсангиз бўлади. Энди тўғралган гўштни солиб, аралаштирамиз. Зираворлар гўштга яхшилаб синггунга қадар устини ёпиб, 4 соат давомида совутгичда сақлаймиз. Сиз гўштни бир кун олдин зираворлаб, совутгичга қўйсангиз ҳам бўлади. Мана гўшт ҳам тайёр. Уни ёғсиз товада қизартириб пишириб оламиз. Кўряпсизми, яхшилаб қовуриб олдим. Хоҳласангиз, бундан ҳам қизилроқ қилиб қовуришингиз мумкин. Энди эса тайёр лаваш хамиримиз устига саримсоқли кремни сурамиз, устидан қовурилган гўшт, тузланган бодринг териб, мана бундай шаклда ўраймиз. Сўнгра товага озгина ёғ солиб, лавашимизнинг икки томонини қизартириб оламиз. Таомимиз тайёр бўлди. Сизга ёқади, деган умиддамиз. Ёқимли иштаҳа!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ  Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

19:14 / 24.12.2016 10193
Қамар сураси, 49оят Ушбу оятдаги «ўлчов» сўзининг икки хил шарҳи бўлиб, бири «қазои қадар» давоми...

21:00 / 04.01.2020 3416
ОЧКЎЗЛИКНИНГ ОҚИБАТИ  Кунларнинг бирида бир очкўз Исо алайҳиссалом ҳузурларига келиб Эй Исо Сен билан давоми...

22:03 / 17.03.2017 4828