Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Таҳорат қилиш чоғида таҳорат синиб қолса, қайтадан таҳорат қилинадими?

ЖАВОБ: Таҳоратни синдирувчилари комил таҳоратни синдирганидек, охирига етмаган таҳоратни ҳам синдиради. Шунинг учун таҳоратни янгитдан бошлаши вожиб бўлади.

سَبَبُهَا ( الْحَدَثُ ) فِي الْحُكْمِيَّةِ ، وَهُوَ وَصْفٌ شَرْعِيٌّ يَحِلُّ فِي الْأَعْضَاءِ يُزِيلُ الطَّهَارَةَ

Таҳоратни вожиб қилувчи сабаблар бетаҳоратликдир. У шаръий сифат бўлиб аъзоларга тушади ва таҳоратни кетказади.(«Раддул-Муҳтор»).

САВОЛ: Тўйиб сув ичган одам шу сувнинг ўзини қайт қилса, таҳорати синадими?

ЖАВОБ: Сув бирор нарсага аралашмай соф ҳолда чиққан тақдирда ҳам оғизни тўлдирадиган миқдорда бўлса, таҳоратни синдиради. Шунингдек, эмизикли бола онасини эмибоқ қусиб юборса, унинг миқдори оғзини тўлдирадиган даражада бўлса, сийдиги каби нажосат ғализа ҳисобланади. Оғиз тўла миқдорда бўлмаса, нажосат ҳисобланмайди ва теккан нарсасини ҳам нопок қилмайди.     («Дуррул-Муҳтор»)

САВОЛ: Бадандаги тошма, яралардан чиққан нарса сабабидан таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Чиққан нарса оқадиган миқдорда бўлса, таҳоратни синдиради. Бу миқдорда бўлмаса, таҳоратни ҳам синдирмайди, нажосат ҳам ҳисобланмайди.

   
Мавзуга оид мақолалар
Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилганида Маккада хотини Салмо бинт Умайсни ва давоми...

00:40 / 31.12.2020 4752
Лаблар ҳам алоҳида парваришга муҳтож. Ҳар доим ҳам лаб бўёқ суриб юриш орқали гўзал бўлиш ярамайди. Асал, ёғ, давоми...

08:31 / 27.11.2016 5698
embedhttpswww.youtube.comwatchvWYvlsVC1b2Qembed

14:57 / 13.12.2018 8947
Шу йилнинг март ойида Германиянинг молиявий ишларни назорат қилувчи органи Bafin, мамлакатдаги биринчи ислом давоми...

09:48 / 05.02.2017 5753