Кимлигингиз энди билдик биз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимлигингиз энди билдик биз
Эллар аро маърифат чироғин ёққан, Қора кўнгиллардан зулматни қувган, Хаста диллардан жаҳолатни ювган, Кўнгиллар чироғи бўлган Ҳазратим. Кимлигингиз энди билдик биз – сиз Маърифат шайдоларининг Устози. Китоблар битдингиз ҳикматга тўла. Баҳра олди уммат, қалбда унди лола. Уммат дебон куйдингиз айлаб нола, Кўнгиллар чироғи бўлган Ҳазратим. Кимлигингиз энди билдик биз – сиз Маърифат шайдоларининг Устози. Ошиқ бўлдик-ку илмга – маърифатга. Курашдингиз маърифат-ла қабоҳатга. Кўз тегмасин дуо-ла кўкарган юртга, Маърифат чироғи бўлган Ҳазратим. Кимлигингиз энди билдик биз – сиз Маърифат шайдоларининг Устози. Тақлид бандага ярашмас, дедингиз, Махлуқотнинг гултожи – одам, дедингиз, Банда маърифат ила азиз, дедингиз, Маърифат чироғи бўлган Ҳазратим. Кимлигингиз энди билдик биз – сиз Маърифат шайдоларининг Устози. Англадим бу ҳикматни сиздан кейин, Маърифатга ошиқдим билган сайин. Чироқ эгасиз қолди, нечун куймайин, Маърифат чироғи бўлган Ҳазратим. Кимлигингиз энди билдик биз – сиз Маърифат шайдоларининг Устози. Бу машъала ўчмагай то қиёмат қадар, Мен ҳам чироқ бўлсам, гуноҳим кетар. Ҳаммамиз чироқ ёқсак, жаҳолат битар, Маърифат чироғи бўлган Ҳазратим. Кимлигингиз энди билдик биз – сиз Маърифат шайдоларининг Устози. Қаранг, бугун инграётир дини Ислом, Ватанни асра, Ўзингга биргина нолам. Уммат тинч бўлсин, қалбда иймон ҳам, Марифат чироғи бўлган Ҳазратим. Кимлигингиз энди билдик биз – сиз Маърифат шайдоларининг Устози. Раҳмат экан улуғларни эсламоқ ҳам. Одамлар, эзгуликни кўрайлик баҳам, Жаҳолатда қолмасин битта ҳам одам, Марифат чироғи бўлган Ҳазратим. Кимлигингиз энди билдик биз – сиз Маърифат шайдоларининг Устози. Ёниқ сиз ёққан маърифат чироқлари, Ҳазратим бузилмасин энди оромлари. Бўлсин насиб Аллоҳимнинг висоллари, Маърифат чироғини ёққан Ҳазратим. Кимлигингиз энди билдик биз – сиз Маърифат шайдоларининг Устози.
Фарҳодбек Жўраев
Мавзуга оид мақолалар
Балки, асқотар... Ҳажм ўлчовлари 1 стакан 240 мл 34 стакан 180 мл 23 стакан 160 мл 12 стакан 120 мл 13 стакан 80 давоми...

20:17 / 26.01.2017 3952
Кириш Муҳаббат энг бетакрор инсоний туйғулардан бўлиб, қадимдан барча жамиятлар ҳаётида юқори ўрин давоми...

20:00 / 09.12.2019 4591
Саодат  асрига мактуб Макканинг қадим қумликлари ичра яшаётган бир қавм бор эди. Ҳали улар ўзларининг давоми...

20:21 / 19.03.2017 4570