Табрик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Табрик

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн вассолату вассаламу ала хойри холқиҳи ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сиз муҳтарам ва муҳтарамаларни мусулмон умматининг икки улуғ байрамидан бири бўлмиш Қур­бон байрами билан чин қалбимдан табриклашга ижозат бергайсиз.

Бу байрам Ҳаж ибодатига боғлиқ байрам бўлиб, Аллоҳ таолога барча нарса мусулмон умма­ти томонидан Қурбон этишга тайёр эканлигини изҳор этиш байрамидир. Бу байрамни Аллоҳ таоло ҳаммамиз учун қувонч ва сурур байрами, шодлик ва ғурур байрам бўлишини насиб этсин. Аллоҳ таоло барчамизни бу каби байрамларга соғ-саломат, тинч-омон, Ўзининг ибодатига собит қа­дам бўлган ҳолимизда қайта-қайта эришишимизни насиб этсин. Улуғ байрам билан чин қалбдан табриклаш ила барчангизга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хайр-барака тилаб қоламан. Яна бир бор ҳаммангизга Қурбонлик байрами қутлуғ бўлсин!

2014 йил

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

 
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Амалларнинг қайси бири афзал давоми...

05:36 / 28.12.2016 5367
     Никоҳнинг рукни масаласида ҳамма мазҳаблар бир овоздан ийжоб ва қабулни биринчи ўринга қўйганлар. давоми...

09:45 / 27.10.2016 18269
Уйга қайтганимда, аёлим кечки овқатга дастурхон тузаётган экан. Уни қўлидан тутиб ёнимга ўтказдим ва жиддий давоми...

16:46 / 28.12.2016 5250