Ғанимат лаҳзалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Умр йўлларида

ҒАНИМАТ ЛАҲЗАЛАР

Кунлар совуб қолгани боис, турмуш ўртоғим ишдан қайтаётганда дўкондан улов учун музламайдиган сув (антифриз) олиб кетишимиз кераклигини айтди. Сўнг: «Ким ишдан олдинроқ чиқса, ўша олади. Сиз оладиган бўлсангиз, иккита олинг, биттасини устага берамиз. Чунки ҳали у ҳам сотиб ололгани йўқ. Бугун қуймасак, тунда совуқ кучайиб кетиши мумкин. Яна уловларга бир зарар етиб қолмасин», деди.

Дўкон менинг йўлимда эди. Кетарканман, турмуш ўртоғим қўнғироқ қилиб қолди: «Мен дўконга келдим, кечикибмиз, ёпилибди. Энди эртага оламиз».

Болаларни мактабдан олиб, уйга қайтдик. Йўлимиз устанинг уйи ёнидан ўтади. Турмуш ўртоғим: «Кириб чиқаман. Уста билан кўришиб кетай», деди. Қайтиб чиққач: «Дўкон ёпилиб қолганини айтдингизми?» дедим. «Айтдим. У: «Ака, нима қиласиз овора бўлиб? Шанба куни бирга тушиб оламиз», деди». Шанбагача ҳали икки кун бор. Бобурнинг ишлари кўп, барибир, вақти бўлмайди. Худо хоҳласа, шанбани кутиб ўтирмай, эртага ўзимиз олиб келамиз», деди-да, уловни ўт олдирди.

Йўлда устамизнинг камтарин ва кўнгли очиқ йигитлиги ҳақида гаплашиб кетдик. Ростдан ҳам у ғоятда самимий ва меҳр-оқибатли йигит эди.

Бизни тун ярмидаги қўнғироқ уйғотиб юборди. Телефонни кўтарган турмуш ўртоғимнинг ранги оқариб кетганидан кўнглимга ғулғула кирди. Бежизга безовта бўлмаган эканман – уста йигит оламдан ўтиб қолибди...

Эртасига ишдан чиқишим билан дўконга бордим ва керакли нарсани сотиб олдим. Марҳумнинг уйига боргач, бирини турмуш ўртоғимга узатдим-да: «Укасига беринг», дедим. Қўлимдан оларкан: «Шуни кеча олиб келганимизда бўлмасмиди? Ҳеч бўлмаганда кўнглини олган, уни қаттиқ ҳурмат қилишимизни изҳор қилишга улгуриб қолган бўлар эдик», дея йиғлади.

Бахтимизга ўтган кеча совуқ унчалик кучли бўлмади. Уловларимизга музламайдиган сув қуйишга улгурадиган бўлдик. Аммо... аммо бир олижаноб одамнинг кўнглини олишга, эзгулик улашишга кеч қолган эдик...

 

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ

   
Мавзуга оид мақолалар
Ким неъматларга шукр қилмаса, албатта унинг заволига учрайди. Ким уларга шукр қилса, уларни арқонлар билан давоми...

00:56 / 18.04.2019 2888
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ Фазилатли Устоз Одинахон давоми...

03:57 / 03.02.2017 7082
Инсон учун энг катта неъматлардан бири саломатлик. Соғлигимизнинг қадрига етиб, унга доимо эътиборда давоми...

05:50 / 23.01.2017 4337
Аллоҳнинг меҳмонлари, ҳажингиз МУБОРАК   Кечагина Аллоҳ таолонинг инояти билан дунё мусулмонлари давоми...

17:18 / 21.09.2017 11312