Тайландда илк Исломий меҳмонхона очилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 манба: http://www.anazahra.com/women-society/tourism/photo-/

Араб тилидан Муслима таржимаси

Тайландда илк Исломий меҳмонхона очилди

 Тайланд ўзининг мафтункор табиатининг хилма-хиллиги билан дунёга машҳур. У йилига миллионлаб сайёҳларни ўз бағрига олади. Уларга бир-биридан кўркам меҳмонхоналар юқори даражада хизмат қилади. Статистик маълумотларга қараганда Тайландга ўтган йилнинг ўзида 30 миллион чет эллик сайёҳлар ташриф буюришган бўлиб, уларнинг аксарияти ўрта шарқ минтақасига мансубдир. Шу нуқтаи назардан Банкок шаҳрида мусулмон сайёҳларни қамраб олувчи тўрт юлдузли илк исломий меҳмонхона ишга тушди. Бу меҳмонхона исломий меъморчилик услубида қурилган бўлиб, шовқин-сурондан йироқ, ҳавфсиз ва қулай жойда дам олишни хоҳловчи сайёҳлар учун мўлжалланган. Меҳмонхонада иккита масжид, учта ҳалол ошхона бор. Бу ҳалол ошхона топишга қийналган мусулмон сайёҳлар учун айни муддао. Ўтган йили Тайланднинг саёҳат вазирлиги ҳалол таомлар сотадиган ошхоналар ва мусулмонлар ёқтирадиган жойларни смартфонларга татбиқ қилди.

Мавзуга оид мақолалар
1. Ният. Закотнинг тўғри бўлиб закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки давоми...

08:59 / 08.10.2016 4364
     Инсон зоти ўз табиатига кўра танҳо яшай олмайди. Оила қуради. Оилалар эса бирлашиб, жамият шаклланади. давоми...

12:52 / 01.02.2017 7530
Мен сизнинг жажжингиз митти қизалоқ, Қалбингиз остида уняпман хушчоқ, Туғилиб, давоми...

12:36 / 19.02.2019 3867
Муслима олийгоҳнинг энг яхши талабаси  Нигерия штатларидан бири Осундан келган муслима Харьковдаги давоми...

16:13 / 14.06.2017 11870