Бақлажон димламаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бақлажонлар узунасига иккига бўлинади. Ўткир пичоқ ёрдамида мағзи ва пўсти олиб ташланади.

Зайтун ёғида майдаланган пиёз, саримсоқ, бақлажоннинг мағзи, сабзи енгил қовуриб олинади, тузи ростланиб, яхшилаб аралаштирилади. Аралашма тайёрлаб қўйилган бақлажонларга солинади ва улар ёғланган товага терилади. Устидан помидор бўлаклари қўйилиб, майдаланган петрушка сепилади. Бақлажонлар духовкада 20 дақиқа вақт мобайнида пиширилади.

4 дона бақлажон,

пиёз,

саримсоқ,

30 г зайтун ёғи,

20 г сабзи,

50 г помидор,

петрушка, туз.

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўрамиз Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг давоми...

10:18 / 14.12.2017 4123
2014 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги  Камолон даҳасининг Хўжа Аламбардор жомеъ масжидида XXV давоми...

09:52 / 27.01.2017 5368
Бишкекда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун йўл оладиган ҳожилар учун либосни Қирғизистон гўзали Айкол давоми...

20:59 / 12.03.2019 4086
Ҳазратнинг вафотлари ҳақида  устозимдан менга sms келди «Шу гап тўғрими » Совуқ тер чиқиб кетди. Интернетга давоми...

11:03 / 08.04.2019 9246