Крем ва мевали безе
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқлар:

безесига:

  • 2 та тухум оқи
  • 150г шакар

кремига:

  • 150г юмшоқ ширин пишлоқ ёки творог
  • 50 мл 33-35% ли қаймоқ
  • 100г шакар

мевалар:

  • 1 та банан
  • 2 та киви
  • 100 г қулупнай
  • 100 г малина

Тайёрланиши:

Тавсия этилаётган кремнинг ўрнига «заварной» кремидан фойдаланиш ҳам мумкин. Пирожнийларни тайёр бўлган заҳоти дастурхонга тортиш лозим, акс ҳолда безе ивиб қолади.

Кўрсатилган масаллиқлардан 20 тага яқин пирожний чиқади.

Безе тайёрлашни бошлаймиз:

Тухум оқига бир чимдим туз қўшиб, кўпиртиришни бошлаймиз.

Шакар қўшамиз.

Қаттиқ кўпик ҳосил бўлгунча урилади.

Тайёр безени кондитер шприцига солинади( агар шриц бўлмаса, пакетга солиб, учини қирқиб қўйилади),

Газ печи листига пергамент қоғоз тўшалади ва безедан диаметри 4 см бўлган кулчалар ясалади.

Кулча четига айланасига деворча чиқарилади.

Духовкага қўйилади. Безе 1 соат давомида, 100 градус температурада қуритилади.

Крем тайёрлаш учун қаймоқ шакар билан урилади.

Сўнг пишлоқ ёки творог қўшиб аралаштирилади

Мевалар чиройли қилиб кесилади.

Тайёр безеларни совутиб, крем билан тўлдирилади.

Устига меваларни чиройлиқилиб қўйиб чиқилади.

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!

 
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.be6HYQZO2xcioembed

17:30 / 16.10.2017 4082
«Эй, иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, давоми...

16:51 / 30.11.2016 3987
Инсон манфаатлари олий қадрият   Ислом динида инсон манфаатлари ҳар доим энг олий қадрият сифатида эътироф давоми...

18:33 / 11.04.2017 5678
embedhttpswww.youtube.comwatchv1cnYgPQlHgfeatureyoutu.beembed

19:10 / 07.02.2018 4076