Инсонга умр нима учун берилади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг азалий иродаси ва қудрати билан инсон зотини барча мавжудотлардан ақл, тафаккур билан афзал ва мумтоз этиб яратди. Инсон ҳаётига зарур бўлган барча нарсаларни, шу жумладан, унинг умрини, вақтини белгилаб, ҳисоблаб, чегараси, қадр-қиймати билан халқ этди. У Зот Қуръони Каримда хабар бериб бундай дейди: «Унинг даргоҳида ҳар бир нарса ўлчовлидир». Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳар биримиз ўзимизга берилган вақтдан унумли фойдаланишга интилишимиз лозим экан. Улуғ аждодларимиз, буюк олимларимиз вақтларига жуда қизғанчиқ бўлишган. Зеро, улар инсон учун берилган вақтни чегарали ва қиймати юқори эканлигини яхши билишган ва шунга мувофиқ амал қилишган. Ҳамонки, суҳбатимиз инсон умри ҳақида экан, авваламбор шуни айтиш лозимки, умр инсониятга берилган энг бебаҳо неъматдир. Инсоннинг яралиши, ҳаёт кечириши ва охир-оқибат дорулфанодан дорулбақога риҳлат этиши Аллоҳ томонидан жорий қилиб қўйилган ўзгармас қонундир. Хўш, инсонга умр ўзи нима учун берилади, инсон бу умрда нималар қилиши керак, деган саволлар туғилиши табиийдир. Ушбу саволларга жавобан Ҳақ таборака ва таоло Қуръони Каримнинг Мулк сурасида бундай марҳамат қилади: «У (Аллоҳ), сизларнинг қай бирингиз яхшироқ амал қилишингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир ». Ушбу ояти каримадан инсон умри бекорга берилмагани, уни беҳуда ишлар, кайфу сафо ва бекорчилик, дангасалик ва танбаллик билан зое қилиш учун эмас, балки хайрли амаллар, фойдали ишлар, элу юртга манфаат келтирадиган ҳамда охират учун заҳира бўладиган буюк ишларни амалга ошириш учун берилган қимматли фурсат экани ойдинлашади. Инсон умри чекланган. У маълум йиллар, маълум ойлар, кунлар, соатлар, дақиқалар, борингки, маълум лаҳзалардан иборат. Шундай экан, ўтаётган ҳар бир онимизнинг қадрига етмасак, вақт ҳамиша бизнинг зараримизга ишлайди 
Машҳур тобеинлардан Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Эй одам боласи, сен маълум кунлардан иборатдирсан. Сен учун бир кунинг кетиши бир қисминг, бир бўлагинг кетиши демакдир», деган эканлар.
Мавзуга оид мақолалар
АЁЛЛАРНИНГ ЗЕРИКИШИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР Давоми   Аллоҳ таоло одамларни мақсадсиз ҳаёт тарзи учун яратмаган. Биз давоми...

10:56 / 10.04.2017 4396
Мухлислар ижодиданҚабристонда ишлайдиган қария ҳар куни тонгда велосипедига ўн литр сувни ортиб, уйидан давоми...

02:00 / 27.05.2020 2343
  Кўкарган дарахт борки, бир кун сўлмоғи бор. Ҳар тонгда Қуёш чиқар экан, ўз вазифаси битгач, ботади. Инсон ҳам давоми...

04:38 / 28.02.2017 5571
embedhttpswww.youtube.comwatchv8QfZ7uvlwembed

16:43 / 18.10.2018 4142