Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси котиблар кенгашининг йиллик мажлиси бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 7-8 декабрь кунлари Қатар давлатининг пойтахти Довҳа шаҳрида Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси котиблар кенгашининг йиллик мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда уюшма раҳбарлари ҳамда котиблар кенгаши аъзолари қатнашдилар. Мажлис ишида Уюшма котиблар кенгашининг аъзоси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам иштирок этдилар.

Икки кун давом этган мажлисда йил давомида қилинган ишлар тўғрисида бош котибият, раёсат ҳамда бўлинмаларнинг ҳисоботлари тингланди, баҳоланди, шунингдек, бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Шу билан бирга,  мажлисда Ислом мамлакатларида маърифат ва таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ишлар, хусусан, инсонпарварлик ёрдамлари, фан, маданият ҳамда таълим борасидаги амалга оширилган тадбирлар ҳақида тегишли бўлинма вакиллари ҳисобот беришди.

Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси котиблар кенгаши йил якунларига оид ҳисоботларни ўрганиб чиқиб, уюшма аъзоларини келгусида ҳам маърифат-маънавият борасида мўмин-мусулмонларнинг эътиқоди, ибодати ва умуман, ҳаётига манфаат келтирадиган ишларда бардавом бўлишга чақирди. Хусусан, мажлисда масофадан ўқитиш соҳасида интернет ахборот тармоғида фаолият кўрсатадиган очиқ университетнинг иш бошлашга тайёр экани маълум қилиниб, университет фаолиятини юксак даражада ташкил этиш учун унинг ишини мувофиқлаштирувчи махсус ҳайъат тузиш таклифи ўртага ташланди. Мажлис иштирокчилари ушбу университет келгусида таълим ва маориф соҳасида хайрли ва самарали фаолият кўрсатиб, бошқаларга намуна бўлади, деган орзу-истаклар билдирдилар. Мажлис қатнашчилари мўмин-мусулмонларнинг диний, илмий, маданий ва ижтимоий-сиёсий савиясини оширишга хизмат қиладиган китоблар чоп этиш ишини ҳам кенг йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Айниқса, ёш авлодга нисбатан уюштирилаётган турли хуружларни бартараф этиш мақсадида бузуқ ақидаларга раддия тарзида ёзилган китобларни кенг мусулмонлар оммасига етказиш, энг долзарб вазифалардан бири экани тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Мавзуга оид мақолалар
Фаришталар инсонлардан фарқ қилади. Уларнинг ўз ихтиёрлари йўқ, улар доимо Аллоҳга итоат қиладилар, исён давоми...

12:51 / 10.11.2016 5054
 Агар қайт рўзадордан ғолиб келса ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб давоми...

14:42 / 18.11.2016 4642
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу Аввало, муҳтарам шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг давоми...

08:55 / 03.02.2017 6713
gallery linkfile sizemedium columns4 ids29644,29645,29646,29647,29648,29649,29650,29651,29652,29653,29654,29655,29656,29657,29658,29659 «Muslimaat.uz» Тошкент18 гуруҳи билан давоми...

10:05 / 22.08.2017 15625