Умра сафаридан...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery ids="17310,17311,17312,17313,17314,17315,17316,17317,17318,17319,17320,17321,17322,17325,17326,17327,17329"]

Бир гуруҳ ватандошларимиз муборак Рамазон ойининг шу кунларида Саудия Арабистонига сафар қилганлар. Бугун, 1 июль жума тонгида ҳожиларнинг сўнгги қисми ҳам Мадина шаҳридан Маккаи мукаррамага йўл олишган. Ҳожилар жумани Ҳарамда ўқишни ният қилишган. Иншаллоҳ, бунга эришишади. Ҳамюртларимиз шом намозидан сўнг Умра амалларини бажаришга киришадилар. Минг ойдан ҳам улуғ дея эътироф этиладиган ва Рамазоннинг 27 кечасида бўлиши улуғланадиган Қадр кечасини ҳам ватандошлар Масжидул ҳарамда ўтказадилар. Маълумот ўрнида айтиб ўтамизки, ҳожиларимиз 28 июнь кунидан буён 3 кун давомида Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг муборак масжидлари: Масжид ан-Набавийда ибодат қилдилар. Равзаи Мутоҳҳара ва Риёзул Жаннада ҳам ибодатларни тўкис адо этдилар. 29 июнь, чоршанба куни Бақиъ қабристони ҳамда кеча 30 июнь, пайшанба куни юртдошларимиз Уҳуд тоғи, Қубо ва Қиблатайн масжидларини зиёрат қилишган. Аллоҳ таолодан муборак Рамазон ойида қилаётган барча ибодатларимизни ўз даргоҳида қабул қилишини, ажру мукофотларидан баҳраманд этишини, Қадр кечасини топмоқликни ҳар биримизга насиб этишини сўраб қоламиз.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvQCMJ6jOEYVUembed

12:23 / 10.11.2016 6143
  Керакли масаллиқлар 1 кг ун, 1 кг гўшт, 1,5 стакан сув, 0,5 стакан ёғ, 30 г хамиртуруш, 500 г пиёз, туз, давоми...

12:10 / 29.11.2016 5887
Қуръоннинг маълум бир пораси қайси бетдан бошланишини билиш учун муайян ҳисоблаш усули қўлланилса бас. давоми...

20:31 / 28.02.2017 6697
БЎҲТОН   Маънавий жиноятлар ҳақида сўз кетар экан, уларнинг моддий, яъни жисмонан ҳис этиладиган жиноятдан давоми...

21:42 / 20.03.2017 4870