Аёллар учун ҳомиладорлик даврида ўқиладиган дуолар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                                             Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бизларни Одам зурриётидан қилиб яратган ва Ўзига қиладиган дуоларимизни Ўзининг буюк каломида очиқ ойдин баёнини қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин. Болаларга бўлган гўзал муомалалари билан бутун умматга ўрнак бўлган Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин.

Ҳар бир мусулмон йигит ва муслима қиз турмуш қуриш ёшига етганда, албатта, гўзал оила ҳақида орзу-умидлар билан яшайди. Ана шундай орзу-умидларнинг ажралмас қисмини эса солиҳ ва солиҳа фарзандлар ташкил этади. Қуйида сизларга Қуръони Каримда келган ана шундай солиҳ ва солиҳа фарзандлар сўраб қилинадиган дуоларни келтириб ўтамиз. Яхши зурриёт :

<<Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан>> (Оли Имрон сураси 38 - оят). Ворис :

<<Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан>> (Анбиё сураси 89 - оят). Кўз қувончи :

<<Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил>> (Фурқон сураси 74 - оят). Мусулмон фарзанд :

<<Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан >> (Бақара сураси 128 - оят). Солиҳ ва солиҳа зурриёт :

<<Роббим, менга солиҳлардан ато эт>> (Соффаат сураси 100 - оят).

Фойдаланилган манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси. Юсуф Шоший

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим «Албатта, бир кун келиб, Ҳазрат ҳақларида ёзаман. Ахир оддий бир инсоннинг чин давоми...

11:05 / 05.02.2017 8186
САВОЛ Эркаклар уйда бўлмаса,  аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

20:46 / 21.03.2017 5165
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ҳазрат    Сешанба, хуфтон кирган палла. Мен уйда беморликдан ҳароратим ошиб давоми...

09:56 / 05.02.2017 7984
embedhttpswww.youtube.comwatchvY52L8rTCdYAfeatureyoutu.beembed

18:42 / 23.09.2017 5160