XXVI Республика Қорилар мусобақаси ғолиблари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     

[gallery link="file" size="medium" ids="15758,15759,15760,15761,15762,15763,15764,15768,15769,15770,15771,15773,15774"]

    Жорий йилнинг 20 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент Ислом институти ва ўрта махсус Ислом билим юртлари, ҳамда Тошкент Ислом университети талабалари иштирокида «Қорилар мусобақаси» кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Энг қувонарлиси шундаки, диёримизда анъанавий тарзда ўтказилаётган бундай кўрик-танлов юртдошларимизнинг муқаддас Қуръони Каримни ўқиб-ўрганиш, ёдлаш ва тинглаш ҳамда тажвид қоидаларини янада чуқур ўрганишга бўлган меҳр-муҳаббатининг ошишига сабаб бўлмоқда.

 «Хўжа Аламбардор» масжиди ҳар йилгидек мусобақа мухлис ва мухлисаларига тўлиб-тошди.  Иштирокчиларнинг ҳис-ҳаяжони эса янада ошди.

Ташкилотчилар Куръонга муҳаббатли ва иштиёқи баланд юртдошларимизга эҳсон дастурхонини ёздилар.

Қуръони Каримни ёдлаган иқтидорли талабаларни аниқлаш,   қўллаб-қувватлаш,  улардаги ноёб фазилатларни  янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган «Қорилар мусобақаси»нинг Республика босқичи икки йўналишда ўтказилди. Биринчи йўналиш мураттаб қорилар, иккинчи йўналиш мужаввид қорилар ўртасида бўлиб ўтди.

Ҳайъат аъзолари узоқ тортишувлардан сўнг қуйидаги натижаларни аниқланиб, унга кўра кўрик-танловнинг икки йўналиши бўйича қория қизлар ўртасида ғолибалар эълон қилинди:

Мураттаб йўналиши бўйича:

3.    «Жўйбори Калон» ўрта махсус билим юртининг 4-курс талабаси Ўринова Муборак

2.    «Тошкент Ислом институти» нинг 2-курс талабаси  Сайдуллаева Назокат

1.   «Хадичаи Кубро» ўрта махсус билим юртининг 4-курс талабаси  Камолитдинива Ҳабиба

Мужаввид йўналиши бўйича:

3.    «Тошкент Ислом институти»нинг 1-курс талабаси Сатторова Солиҳа

2.    «Жўйбори Калон» ўрта махсус билим юртининг 3-курс талабаси Яхяева Шахноза

 1.   «Хадичаи Кубро» ўрта махсус билим юртининг 3-курс талабаси Шуҳратова Марям

Кўрик-танлов ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

muslimaat.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvdeFkPhOYc2wembed

09:17 / 13.08.2018 4965
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, У давоми...

04:51 / 10.02.2017 5079
  Муфсассал иймон Маъноси Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират давоми...

06:14 / 27.04.2017 10570
   Бугун 14 май куни Тошкент шаҳридаги Latte собиқ Тошкент меҳмонхонасида «Sugar Plum» бренди остида дизайнер давоми...

17:26 / 14.05.2018 2405