Бойлик ҳақида масал
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ҳар тонг уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади. Аммо бир шарт билан: кун давомида пулнинг ҳаммасини сарфлаб бўлишинг керак. Қолганини эса яна ухлашингдан аввал олиб қўйишади. Бу – ўзига хос бир совғадир, лекин ўйин исталган вақт тўхташи мумкин. Савол: пулларни қандай сарфлар эдинг?

У ҳар бир долларни ўзининг кўнгил ҳузури учун, яхши кўрганларига совғалар, бу сеҳрли банкдаги пулларни охирги центигача ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаётига қувонч киритиш учун, ҳаттоки танимаган одамларига ҳам сарф қилишини  айтди. «Чунки кун давомида 86400 долларни фақат ўзимга ва яқинларимга сарфлаб тугатолмайман-ку. Бироқ гапни қаерга бурмоқчисан?».

Бу каби сеҳрли банкдан ҳаммамиз ҳам фойдалана оламиз. Ундаги пуллар – вақтдир. Сониялар доимий томиб турувчи мўл-кўлчиликдир… Ҳар тонг кўзларимизни очарканмиз, бизларга кундалик 86400 сония ҳаёт берилади. Кеч киргач эса сарфлаб улгурмаганларимиз зое бўлади. Ҳар тонг сеҳр янгидан бошланиб, кредитга яна 86400 сония оламиз.

Ўйинни четлаб ўтиш даркор бўлган қоидалар асосида ўйнаймиз. Банк ҳисобни огоҳлантиришсиз ёпиб қўйиши мумкин. Ҳаётимиз ҳар сонияда  хотимасига етиши мумкин. Кундалик 86400 сониялардан унумли фойдаланяпмизми? Ахир ҳаёт сониялари пулдан муҳим эмасми?..

Марк Леви

«Осмон ва Ер ўртасида»

Мавзуга оид мақолалар
Инсоният тарихидаги илк адмирал аёл       Сўнгги минг йилликда дунёни яхши томонга ўзгартирган кўплаб давоми...

19:04 / 30.05.2017 5018
Бу Аллоҳ таоло аёлларга буюрган одобга хилофдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Агар тақво қилсангиз, майин давоми...

16:08 / 07.05.2019 3664
embedhttpswww.youtube.comwatchvY52L8rTCdYAfeatureyoutu.beembed

18:42 / 23.09.2017 4681
        Лоқайдлик қаердан келиб чиқади Тушкунлик ҳолатичи Ҳеч нима қилишни хоҳламаслик ҳиссичи Бирорбир давоми...

12:03 / 29.10.2018 4685