Сиз Рамазон учун ният қилдингизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз рўзангиз олдидан чин ният ва мақсад қилдингизми? Рамазон ойини кутиб олар экансиз, қалбингиздаги мақсад ва садоқатни текшириб кўрдингизми? Кўп кишилар Рамазон ойига чин ниятсиз кирадилар. Бу ерда Рамазон рўзасининг ниятини назарда тутмаяпмиз. У ниятни ҳамма қилади. Лекин сиз рўзани холис Аллоҳга бўлиши ва бу ойдаги ибодатларни сидқидилдан бажаришни ният қилдингизми?! Сизнинг Рамазон ойидаги ҳаражатларингизни ҳамма ҳам қилади. Бироқ сизнинг руҳ озуқаси учун тайёргарлигингиз, нафсингизни поклаш ҳақида фикрлашингиз ва муборак ой давомида Аллоҳ таолога юзланишингизгина фойдали тайёргарликдир.Агар Рамазон ойи рўзасини самимий тавба ва солиҳ амаллар билан кутиб олсангиз, демак, сиз Рамазондаги зафарни ва унинг атосини қўлга киритасиз, иншааллоҳ.Рамазон ойини кутиб олиш учун қалбни тайёрлаш, уни софлаш ва ибодатни Аллоҳ таолонинг Ўзи учунгина холис қилиш билан бўлади: «Мен Аллоҳга динни холис қилиб, ибодат қилиш учунгина юборилдим», деб айтинг! (Зумар)Аллоҳ сизни ва бизни сўз ва амалдаги ихлосли ва барча садоқатли инсонлар сафида бўлишга муваффақ қилсин!
Мавзуга оид мақолалар
29. . .29. Мужоҳид .Уятчан одам ҳам, димоғдор одам ҳам илм ўргана олмайди,, деганлар.Оиша розияллоҳу давоми...

23:23 / 20.02.2023 3758
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлариРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча давоми...

01:09 / 01.10.2023 3164
ЁШЛАРНИ ҚУРОЛ ҚИЛМАНГ       Фарзанд Аллоҳ таоло инсоният учун берган энг улуғ неъматдир. Отаонага боласига давоми...

13:27 / 07.04.2017 4934
«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса «Аллоҳга қурбат ниятида покловчи давоми...

14:52 / 10.11.2016 3929