Камар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ниҳод – ярамас хулқли бола. У ўзининг охири йўқ ёмон қилиқлари, урушишлари билан ака-укаларига жароҳатлар етказарди. Онаси унинг бу ҳолидан қаттиқ ранжиб, кўнгли оғрирди. Доим унга шундай насиҳат қиларди: «Болагинам, бировнинг дилини оғритма, бировга ёмон сўзларни гапирма». Лекин бу ёмон бола, «Мен ҳақман», деб даъво қиларди. Ҳар доим у ўзини ҳимоя қилиб шундай дерди: «Мен айбдор эмасман, уларнинг ўзлари шундай иш қилишга мажбур қилишяпти».

Бир куни онаси унга шундай деди: «Агар бугун кечқурунгача ҳеч ким билан жанжаллашмасанг, сенга бир камар сотиб олиб бераман». Бу гапни ака-укалари ҳам эшитиб қолиб, ҳар хил йўллар билан унинг ваъдасини бузилиши учун кўп ҳаракатлар қилишди, бироқ Ниҳод ўзини ушлаб, уларнинг бу режаларини чиппакка чиқарди.

Кеч кирганда онаси унга шундай деди: «Камарли бўламан, деб уруш-жанжаллардан ўзингни ушлаб тура олдинг. Сен ўзингни бундай оддий, арзимас нарсаларга эга бўлиш учун эмас, балки Аллоҳ сендан рози бўлиши учун ушлаб тура олишинг керак». Қанийди, улардан бирортаси Ниҳодга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларини айтиб берса эди. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар: «Кимки ҳақ бўлиб туриб, уруш-жанжал қилмаса, қиёмат кунида унга жаннатнинг ўртасидан бир уй қуриб берилади. Термизий ривоят қилган.
Мавзуга оид мақолалар
 Бугун 4 ноябрь куни Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Мусулмонлар давоми...

18:21 / 04.11.2019 3216
embedhttpswww.youtube.comwatchv3VP7CsjTCBMembed

15:41 / 27.10.2016 6713
Саодат  асрига мактуб Макканинг қадим қумликлари ичра яшаётган бир қавм бор эди. Ҳали улар ўзларининг давоми...

20:21 / 19.03.2017 5245
Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Бизни мусулмон қилиб яратган Роббимиз Аллоҳ таолога давоми...

12:07 / 12.12.2017 3708