Майизли торт
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли маҳсулотлар: - 3 та тухум - 1 литр сут - 2 коса майиз - 1 чой қошиқ чой содаси(уксусда ўлдирилган) - 2 пиёла шакар - 2 пиёла ун (креми учун) - 250 грамм сариёғ - 1 та қуюлтирилган сут (сгущённое молоко)Тайёрланиши: 3 та тухум кўпиртирилади. Майизни гўшт қиймалагичдан ўтказилиб, сутда қайнатилади. Сўнгра бироз совутиб, кўпиртирилган тухум, уксусда ўлдирилган чой содаси, 2 пиёла шакар, 2 пиёла ун ҳаммаси аралаштирилади. Суюқроқ хамир ҳолига келтирилади. Сўнгра хамирни иккига бўлиб, товани ёғлаб, унга ярми қуйилади. Газ оташхонасида 120 ° С да 20 дақиқа давомида пиширилади. У пишгунча крем тайёрлаб олинади. Сариёғни миксер ёрдамида оппоқ ҳолга келтирилади ва унга қуюлтирилган сут қўшилади. Биринчи хамир устига крем сурилиб, устига иккинчи хамир қўйилади. Кейин унинг устига ҳам крем сурилади. Безак бериш учун қирилган қора шоколаддан фойдаланса бўлади. Тортни ҳар ким ўз дидига мослаб безатиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Дақиқ алИйд раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларВафот этган бир дўстимни тушимда кўрдим. У менгаquotҚабрда давоми...

00:51 / 11.03.2023 5077
    Малайзиялик шифокор доктор Жамила Маҳмуд касбий фаолияти давомида кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди. давоми...

15:18 / 30.09.2017 12181
Ҳадиси қудсий    Гувоҳлик бераманки,якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг давоми...

20:02 / 29.12.2016 4006