«Сийратни биласизми?»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу дунёда бизларни нозик ҳилқат соҳибалари қилиб яратган, Ўзининг ҳабиби бўлган Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

Биз аёлларни ҳурмат ва эҳтиром қилишда ўз умматларига ўрнак кўрсатган суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у Зотнинг аҳли байти ҳисобланган оналаримизга дуруду салавотлар бўлсин. Ассалому алайкум азиз опа-сингиллар! Барчангизни кириб келаётган Рабиъул аввал ойи билан муборакбод этамиз. Ушбу ой набийимиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз ва бениҳоя муҳаббатини даъво қилувчи ҳар бир муслима учун ўта аҳамиятлидир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом аёлларнинг илмли, маърифатли бўлишларига алоҳида эътибор берганлар. Биз ҳам у Зотдан ўрнак олган ҳолда, туғилаётган ва келажакда дунёга келувчи умматларнинг тарбиячиси бўлувчи аёлларимизни билимларини ошириш мақсадида, шундай муборак ойда анъанамизга амал қилган ҳолда «Сийратни биласизми?» номли танловни эълон қилмоқдамиз. Сиз азиз муслималарнинг ҳукмига танлов саволларини қуйидаги линкда ҳавола этамиз: «Танлов саволлари»

Жавобларингизни эса қуйидаги манзилда кутиб қоламиз: muslimalar1@gmail.com

Жавобларни милодий санада 2014 йил 12 январгача, ҳижрий санада эса 1435 йил Рабиъул аввал ойининг 10 кунигача қабул қиламиз. Энг кўп саволларга жавоб берган 3 та мухлисамизга махсус совғаларимиз бор. Ва, албатта, сизни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз. Аллоҳим, ушбу танловни барчаларимизга манфаатли қилгин. Омин.      
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги давоми...

21:14 / 02.05.2023 2611
Оилани сақлаб қолиш мумкин бўлмаган ҳолатда турмуш ўртоғингизга биргина саволни беринг Американинг давоми...

11:32 / 25.03.2019 4448
Муҳаррам ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Муҳаррам ойининг биринчи куни янги давоми...

21:11 / 20.08.2020 4697
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:15 / 07.05.2023 2229