Оби нон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқ: 1 кг ун, 50 гр хамиртуруш, 2 стакан илиқ сув, 2 чой қошиқ туз.

Тоғорага илиқ сув солиб, хамиртуруш ва тузни эритасиз, унни ва сувни оз-оздан солиб, ўртача қаттиқликда хамир қорасиз, яхшилаб муштлаб пишитиб, тоғоранинг ўзида қолдириб юзига сочиқ ёпиб, устидан кўрпача билан ўраб, иссиқроқ жойга олиб қўясиз.

Кўпчиган хамирни яна муштлаб, 250 - 300 граммли зувалалар ясаб, кўп урвоқ бериб доирасимон - четларининг қалинлиги 2 см, ўртасини эса 0,5 см қилиб ясаймиз. Ҳар бир ноннинг ўртасига чакич уриб, юзига дастурхон ёпиб қўйсангиз, қанзимайди ва хамир яхши тинади. 15 - 20 минутдан сўнг ноннинг орқасини намлаб, қизитилган тандирга ёпиб пиширасиз. Тандир деворида аккумуляция бўлган иссиқлик ва чўғдан таралган инфрақизил нурлар таъсир этганлиги учун нон ғоят хушбўй ва лаззатли чиқади. Дастурхонга бутунлигича патнисда қўйилади ва бевосита ейиш олдидан синдирилади. Хамири ушбу рецепт ҳисобида олиниб, керагича кўпайтирилиб, исталган миқдорда нон ёпиб олиш мумкин.

       
Мавзуга оид мақолалар
Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсимизнинг давоми...

22:59 / 10.03.2017 19321
Сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Қуръони Каримда 4 ўринда Муҳаммад деб ва бир давоми...

11:11 / 31.01.2017 7101
Таҳорат қилмоқчи бўлган одам, аввало таҳорат олишга ният қилиб,           дейди. Қўлларни давоми...

14:41 / 10.05.2017 17942
     Муҳаррам ойи ҳижрий қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи муҳаррам янги йилнинг давоми...

21:25 / 21.09.2017 7108