Сақичнинг таркибини биласизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Оддий сақич – «жевачка» таркибида 7 хил қўшимча моддалар мавжуд: 1. Сақич хамиртуруши сақичнинг асосий моддаси: каучук, тэластомер, дарахт елими, винил полимери, парафин бор.

2. Ширинлаштирувчилар: 7 хил бўлиб, табиий бўлмагани учун ҳаммаси ошқозон-ичакда ҳазм фаолиятини бузади, қанд касаллигига замин ҳозирлайди. Бунга қўшимча равишда яна аспартам каби баъзи ширинлаштирувчилар мия фаолиятини бузади, бош айланиши, ҳушдан кетишга сабаб бўлади. Лабларда, тил ва оёқларда шиш пайдо қилади. Аспартамнинг таркибида фениланин деган аминокислота бўлиб, унинг метаболик қолдиқлари қон ва тўқималарда тўпланади. Болаларнинг ривожланаётган кўплаб органларига, миясига таъсир қилади. 3. Табиийга яқин хушбўй ҳидлар учта бўлиб, ген технологияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, гормонал мувозанат ва баданга, руҳга таъсир қилади. 4. Нам ушлаб турувчи – глицерол. Чўчқа ёки чорвачилик маҳсулотларидан олинишининг эҳтимоли катта. Ген технологияси ва нанотехнология асосида олинади. 5. Эмульгатор – лецитин, асосан, чўчқа маҳсулоти. Ўсимликлардан қилинган эмульгаторлар гени ўзгартирилган ловиядан тайёрланади.

6. Ялтиратувчи моддалар иккита бўлиб, «шеллак» – гени ўзгартирилган ўсимликдан олинади, аллергияга йўл очади, «карноба муми» – синтетик мум. Қоғоз ва мебель ишлаб чиқариш саноатида ишлатилади.

7. Ранг берувчи ва нам ушлаб турувчи титаниум диоксид. Е-171 нанотехнологияда ишлатиладиган асосий моддадан бири, нанопарчалар ҳолида ишлатилмоқда. Кучли нам ушлаб турувчи бўлгани учун тананинг сув алмашишига таъсир қилади.
Мавзуга оид мақолалар
Кир ювиш машинаси жуда нозик, уни алоҳида эътибор билан асраш керак, акс ҳолда, тез орада бузилиб қолиши ҳеч давоми...

20:55 / 27.11.2016 11037
Менга Рамазон гўёки ҳам энг узун, ҳам энг қисқа ойга ўхшаб туюлади. Ойнинг ўрталарига келиб, мен ўзимни гўё давоми...

15:59 / 07.06.2019 3915
Узрлиларнинг ҳукми «Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув давоми...

10:18 / 10.05.2017 5374