Оёқ таги ва товоннинг ёрилишини муолажа қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оёқ таги ва товоннинг ёрилиши оёқнинг таг қисми ва унга яқин бўлган товон атрофларида, терининг қаттиқ қуриши кўринишида зоҳир бўлади. Унга ҳажмида ва узунликда ҳар хил бўлган ёриқлар қўшилади. Баъзида теридаги ёрилишлар катта ва чуқур бўлиб кетади. Гоҳида оз миқдорда қон чиқиш ҳоллари ҳам бўлиб туради. Шунингдек, у оғриқни ҳис қилишга ҳам олиб боради, айниқса турганда, ва юрганда жуда сезилади. Бу муаммонинг сабаби бир қанча бўлиши мумкин. Умумий сифатда қуруқ терига эга бўлган кишилар бу муаммога учрайдилар. Ўрганиш ва баҳслардан келиб чиққани, ирсий омиллар кўп ҳолатларда катта роль ўйнайди. Бунинг ёнига бу кўриниш оёқ таги ҳудудларида тасодифий касаллик кўринишида ҳам зоҳир бўлади. Бу оёқ таги ҳудудларининг ҳаммасида кумуш рангда бўлган пўстлоқларнинг пайдо бўлиши ва терининг қаттиқ қуриши, бироз қон оқиш ва қизаришга олиб боради. Бу муаммони муолажа қилиш учун оёқлар пайпоқсиз ва оёқ кийимсиз юрмаслиги лозим. Шунингдек, сувни кўп ичиш ва намлантирувчи кремларни ишлатиш муаммодан сақланишдаги асосий омилдир. Аммо муолажа, оёқ қўлларда қон айланишини яхшилайдиган дориларга суянади. Шунингдек, тери ҳужайраларини жонлантириш орқали яраларни битишига ёрдам берадиган моддалардан таркиб топган суртмалар, маҳаллий дориларни ишлатиш зарурлиги ила антиоксидларга ҳам суянади.
Мавзуга оид мақолалар
  Манба httpmawdoo3.com сайтидан эркин таржима  Қуръони Каримнинг ифодалари етуклиги ожиз қолдирувчилиги Аллоҳ давоми...

10:50 / 07.08.2018 7674
gallery columns2 sizemedium linkfile ids29564,29565,29566,29567,29568,29569 orderbyrand Маккада каъбапўш кўргазмаси очилди    Marwa.ru манбаларининг давоми...

14:24 / 22.07.2017 14404
Холид ва Фотима Қуръони Каримдан ҳар куни ўқийдиган вазифаларини ўқиб бўлганларидан сўнг, отаонасининг давоми...

08:31 / 25.12.2016 4432
embedhttpswww.youtube.comwatchvmkNOpc9HHwembed

14:20 / 27.10.2016 19663