Аёлларни хатна қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арабларда ва иссиқ ўлкада яшовчи баъзи халқларда аёлларни ҳам хатна қилиш одати бор.

Али ибн Ғуробнинг момоси аҳли Куфадан бўлиб, қуйидагиларни айтган:

«Менга Уммул Муҳожир айтди: «Мен бир неча румлик қизлар билан асирга тушдим. Усмон бизга Исломни арз қилди. Мен билан яна бир қиздан бошқа ҳеч ким мусулмон бўлмади. Шунда Усмон: «Иккисини олиб бориб хатна қилинглар, поклаб қўйинглар», деди». Шарҳ: Бизда ўғил болаларни хатна қилганда «қўлини ҳалоллади» дейилгани каби арабларда ҳам шунга ўхшаш ибора қўлланилар экан. Бу мавзу бизнинг диёрлардаги одамларга айтилса, ақллари бовар қилмайди. Бу нарса ҳатто мўмин-мусулмонларнинг ҳам тасаввурига сиғмайди. Қизларни хатна қилиш фақат иссиқ ўлкаларда яшайдиган халқлар, хусусан, арабларда бор одат. Бу одат ҳозирги кунда ҳам Мисрда учраб туради. Лекин баъзи тушунмаган одамлар бу нарсани Исломга қарши ташвиқот олиб боришда асосий қурол қилиб олишган. Камина ғарб мамлакатларидан бирида бўлиб ўтган бир анжуманда бунга шахсан гувоҳ бўлдим. Ғаразгўй кишилар бу нарсани аёлларни хорлаш, камситиш, дейишди. Бир қиз хатна қилингандан кейин ўлиб қолибди, дейишди. Исломда бу нарса диний ҳукм эмас, фарз, вожиб ёки суннат ҳам эмас. Баъзи бир ривоятларда бу иш аёллар учун макрума, яъни ҳурмат юзасидан қилинадиган иш дейилган. Халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ҳам фиқҳий ҳукм мақомидаги буйруқ эмас. Бундан ташқари, ҳозирги кунда аёлларга мода ёки шунга ўхшаш нарсалар сифатида шу қадар ғайриинсоний нарсалар таклиф қилинмоқдаки, уларга панжа ортидан қаралмоқда. Бироқ  аёлларни хатна қилиш Исломни қоралаш учун муҳим бир восита бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
Фироқ вақтидур, эй кўзлар, энди қон йиғланг, Билурмисизки, бу кун не кишидин айриласиз Алишер давоми...

20:11 / 04.02.2017 9326
Кўчада кўзларингизга чанг ёки кичик зарра тушса, асло қўлларингиз билан ишқаламангҚўллар кир бўлса, давоми...

21:20 / 27.08.2023 2423
 Президент Имомали Раҳмон Тожикистон аҳолисининг диндорлигини инобатга олган ҳолда, акушергинеколог давоми...

18:53 / 21.12.2016 4340
  Қирғизистон Республикаси Жоқорғу Кенеш депутати Турсунбой Бакир ўғли якшанбани жумага ўзгартириб, уни давоми...

19:14 / 21.12.2016 4114